Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Наманган вилоятидаги барча тижорат банклари диққатига!


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 383-сонли “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ягона ғазна ҳисобварағидаги вақтинча бўш турган маблағларни депозитларга жойлаштириш тартиби тўғрисида”ги қарорига талабига асосан, Наманган вилоят адлия бошқармасининг 400121860144017950100009001 ҳисоб рақамида бўш турган 400 (тўрт юз) миллион пул маблағини давлат тижорат банкининг депозит ҳисоб рақамига қулай фоизларда қўйиш режалартирилган. Шунга кўра, Наманган вилоятида фаолият юритаётган барча давлат тижорат банклари мазкур пул маблағини муддати ҳамда фоизини кўрсатган ҳолда депозитга устама хақ тўлаш шарти билан олиш бўйича 5 иш куни муддат ичида тегишли таклифларни Наманган вилоят адлия бошқармасига тақдим қилишингиз сўралади. Банклар томонидан тақдим этилган таклифлар бошқарманинг ички комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, мақбул деб топилган банк билан тегишли шартнома расмийлаштирилиши маълум қилинади.

Ушбу эълон юзасидан саволлар туғилган тақдирда бошқарманинг
(69)227-03-72 телефон рақами билан боғланишингиз мумкин.