Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Сайёр қабул мурожаатлар ечимига хизмат қилади.


Ҳудудий адлия органлари раҳбарлари “туман-шаҳар адлия бўлимлари бизнинг юзимиз” тамойилига қатъий риоя этиб келмоқда. Буни биргина жойларда ўтказилаётган сайёр қабуллардан ҳам билиш мумкин. Навбатдаги қабул Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Сабиров Хайрулло Исмаилович томонидан Норин туманида ўтказилди.
Туманнинг Хўжақўрғонча маҳалласи ва қўшни маҳаллалар фуқаролари қабулда ўз муаммолари билан иштирок этдилар.
Биргина Хўжақўрғонча МФЙ, Бобур кўчасида яшовчи фуқаро Тешабоева Севара марҳум турмуш ўртоғининг номида бўлган уй-жойни расмийлаштириш билан боғлиқ масалада ҳуқуқий ва амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати туман адлия бўлими томонидан иш юритувига қабул қилинди.
Бу каби мурожаатлар ўтказилаётган сайёр қабулда қайсидир даражада ўз ечимини, албатта, топади. Бу эса соҳа эгаларининг ўз ишига бўлган масъулияти, инсон ва унинг тақдирига бўлган муносабатига боғлиқ.

Наманган вилоят адлия бошқармаси