Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Юридик хизмат маркази фаолияти билан танишилди.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон Фармонида давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларидаги мавжуд штат бирликларини қисқартириш ҳисобига туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳузурида давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш марказлари ташкил этилиши ҳамда экспремент тариқасида Наманган шаҳри, Қарши ва Марҳамат туманларида очилиши назарда тутилган эди.

Экспремент тариқасида иш бошлаган Наманган шаҳар адлия бўлими ҳузуридаги давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш маркази ўз фаолиятини бошлади.

Бугун марказ фаолияти қай даражада йўлга қўйилди? Марказ ходимлари ўз иш фаолиятини қай тартибда олиб боряпти? дастлаб шу каби саволларга жавоб олиш мақсадида Наманган вилоятига Тошкент шаҳар ва Сирдарё вилоятидан соҳа ходимлари ташриф буюрдилар.

Ташриф давомида Юридик хизмат марказига ажратилган бино ва хоналар, улардаги мавжуд шароитлар кўздан кечирилди. Шундан сўнг, марказ ходимлари томонидан соҳа фаолияти юзасидан амалга оширилган ишлар, келгусидаги устувор вазифалар ва мавжуд муаммолар юзасидан таклифлар билдирилиб, слайд тақдимоти орқали меҳмонларга тушунтириш берилди.

Шу ўринда Наманган шаҳар адлия бўлими ҳузуридаги давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш маркази фаолиятига тўхталсак.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини эксперимент тариқасида ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарорига кўра айни вақтда марказга Наманган шаҳар давлат солиқ инспекцияси, Молия бўлими, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган шаҳар бўлими, Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси, Маданият бўлими, Халқ таълими бўлими, Мактабгача таълим бўлими, Давлат ўрмон хўжалиги, Ободонлаштириш бошқармаси юридик хизмат ходимлари бириктирилиб, улар бевосита марказ билан келишган ҳолда иш юритмоқдалар.

Айни вақтга қадар уларга келиб тушган аризалар сони 667 тани ташкил этади. Шундан ўрганиб, ижроси таъминланганлар сони ҳам шунга тенг. Шартномавий муносабатларга оид хужжатлар 95 тани, Ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган хужжатлар сони 667 тани ташкил этади.

Бевосита марказ ходимлари томонидан ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ҳам амалга оширилмоқда. Хусусан, 3 та оммавий ахборот воситалари оқали, 9 та оғзаки тарғиботлар ҳамда 20 та ижтимоий тармоқларда чиқишлар ташкил этилди.

 

Наманган вилоят адлия бошқармаси