Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш ишлари давом этмоқда.


Аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш ишлари давом этмоқда.

Тегишли ишчи гуруҳлар томонидан аҳолига, айниқса, аёллар ва ёшларга бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали уйма-уй юриш бўйича манзилли тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда.
Жумладан, Учқўрғон туманидаги Янгиер МФЙ, Норин туманидаги Марғизор ва Кўрғонча, Поп туманидаги Нуробод МФЙ, Тўрақўрғон туманидаги Ободон ва Озод МФЙларда “Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга” шиори остида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Мазкур тадбирлар давомида аҳолининг муаммоли саволларига ҳуқуқий маслаҳатлар ва тушунтиришлар бериш билан бирга, айрим мурожаатлар иш юритувга қабул қилинмоқда.

Наманган вилоят адлия бошқармаси