Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш


Ҳаммамизга маълумки, давлат органлари, хусусан, суд ҳокимиятини фаолиятини очиқлиги ва ошкоралиги уларнинг фаолияти ҳақида жамоатчиликни хабардор этиш орқали намаён бўлади.
Бу борада суд томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди.
Судьяларнинг муайян ишларни кўриш вақти ва жойи тўғрисидаги ажримларини веб-сайтларга жойлаштириш, суд биноларида кўриладиган ишларни рўйхатини эълон қилиш, мониторларда акс эттириш шулар жумласидандир.
Жорий йилнинг 21 феврал куни оммавий ахборот воситалари ва бошқа масъул давлат идоралари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг Олий судининг “Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида”ги Пленум қарорини қабул қилиниши судлар фаолиятига оид ахборот олишни ва ошкорликни таъминлашда барча судларда бу борадаги амалиётни бир хилда олиб борилишини таъминлаб берди.
Пленум қарорида суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олишни қандай тартибда амалга ошириш мумкинлиги, ахборот олувчи шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборатлиги кўрсатиб ўтилди.
Суд муҳокамаси ошкоралигини, фуқаролар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг судлар фаолиятига доир ахборотдан хабардорлигини таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, «Судлар тўғрисида»ги, «Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида»ги, «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги, «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги, «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги, «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонунларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ, тегишлича, Фуқаролик процессуал кодекси, Жиноят-процессуал кодекси, Иқтисодий процессуал кодекси, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Судлар фаолиятига доир ахборотни олиш ҳуқуқини фуқароларнинг тили, жинсий, ирқий, миллий мансублиги, диний, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеига қараб чеклашга йўл қўйилмайди.
Суд муҳокамаси ошкоралиги, судлар фаолиятига доир ахборотни олиш фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъмурий суд ишларини юритиш вазифаларини амалга оширишга хизмат қилиши ва судлов фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга олиб келмаслиги лозим, чунки Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 112-моддасига кўра, судьялар мустақилдирлар ва фақат қонунга бўйсунадилар.
Оммавий ахборот воситалари муайян иш юзасидан суд муҳокамаси натижаларини олдиндан башорат қилишга ёки судга бошқача тарзда таъсир этишга (босим ўтказишга) ҳақли эмас.
Суд муҳокамаси ошкоралиги процесс иштирокчиси бўлмаган шахсларга, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари вакилларига суд мажлисида қатнашиш имконияти берилиши билан таъминланади.
Оммавий ахборот воситалари вакилларининг очиқ суд мажлисида иш бўйича маълумотлар олиш мақсадида қатнашиши маълумот олишнинг қонуний йўли эканлигини инобатга олиб, уларнинг қонунда назарда тутилмаган асосларга кўра, суд мажлиси залига киришига тўсқинлик қилишга йўл қўйилмайди.
Очиқ суд мажлисини фототасвирга тушириш, видеоёзувни амалга ошириш, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида трансляция қилишга фуқаролик ишини кўриш пайтида суд мажлисида раислик қилувчининг тарафлар розилиги олингандан кейин берган рухсати билан, жиноят, маъмурий, иқтисодий ишни ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш пайтида суд мажлисида раислик қилувчининг тарафлар фикрини эшитгандан кейин берган рухсати билан йўл қўйилади.
Очиқ суд мажлисида аудиоёзувни амалга оширишга фуқаролик ишини кўриш пайтида суд мажлисида раислик қилувчининг тарафлар розилиги олингандан кейин берган рухсати билан, жиноят иши ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш пайтида - суд мажлисида раислик қилувчининг тарафлар фикрини эшитгандан кейин берган рухсати билан йўл қўйилади.
Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, суд мажлиси залида ҳозир бўлганлар ҳар қандай иш бўйича эркин тарзда ёзма қайдлар қилишлари, стенограмма юритишлари, иқтисодий иш ёки маъмурий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан иш кўрилаётганда эса, шунингдек, аудиоёзув олиб боришлари мумкин.
Процесс иштирокчилари илтимосномаларини, оммавий ахборот воситалари вакиллари мурожаатларини қаноатлантириш ёки рад этиш ҳақида суд жойида ажрим чиқаради ва суд мажлиси баённомасига киритади.
Суд оммавий ахборот воситалари вакилларини тарқатилаётган ахборотнинг тўғрилиги, ҳаққонийлиги, холислиги ва ишончлилиги учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантиради ва бу ҳақда суд мажлиси баённомасида ёзиб қўйилади.
Суд мухокамасини ошкоралиги ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминланиши одил судловни амалга оширишда, адолатли ва қонуний қарор қабул қилишга ва фуқароларнинг одил судловга ишончини ортишига хизмат қилади.


Алимардон Иномов
Наманган туманлараро иқтисодий суди судьяси