Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Сайёр қабул натижасида...



Жорий йилнинг 29 октябрь куни Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Улуғбек Исматиллаев Тохиржонович томонидан Наманган туманининг Хонобод, Янги йўл, Нўғайқўрғон маҳаллаларининг фуқароларини қабул қилинган эди.
Қабул давомида қатор мурожаатлар туман Адлия бўлими иш юритувига олиниб, бугун уларнинг айримлари ҳал этилди.
Фуқаро С.Мамадалиевани соғлиғи ёмонлиги туфайли гуруҳ ногиронлигига ўтиш учун амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати атрофлича ўрганиб чиқилиб, фуқарога гуруҳ ногиронлигига ўтказиш бўйича тиббий хулоса расмийлаштирилди.
Х.Инамова турмуш ўртоғи А.Инамовни чет давлатда ишлаш учун кетганида оғир жарохат олгани, даволанишга шароити йўқлигидан шикоят қилди. Ушбу фуқаро даволаниш учун ёткизилди.
Фуқаролар Б.Холматова жойини ўз номига расмийлаштиришда муаммо бўлаётганини билдириб амалий ёрдам сўраган эди. Уларнинг мурожаатига асосан Кичик Тошбулоқ МФЙда жойлашган кўп қаватли турар жойига кадастр хужжати тайёрланиб, 2020 йилнинг 4 ноябрь куни ягона интерактив давлат хизматлари марказига тизим орқали жўнатилиб гуруҳ ногиронлари учун белгиланган 50 % лик имтиёз асосида тўловни амалга ошириб, фуқарога кадастр хужжатлари топширилди.
Фуқаро М.Ғофурова хонадонида истеъмол учун суюлтирилган газ баллони йўқлиги учун бир неча бор туман газ билан таъминлаш бўлимига мурожаат қилган бўлсада, хеч қандай натижа бўлмаганлиги учун суюлтирилган газ баллон билан таъминланишида амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати туман газ таъминоти корхонаси томонидан хал этилиб, фуқарога суюлтирилган газ баллон топширилди.


Наманган вилоят адлия бошқармаси