Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Мониторинг ва баҳолаш тизимини ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги ўрни.



Қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг соҳага дахлдорлик даражаси юқори бўлган бир вақтда ахборотни эркин ва қулай олиш, уни етарли даражада билиш ва амалиётда қўллай олиш ҳуқуқий мониторингни асосий йўналиши ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги Низомга кўра, вазирликка ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолига қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини етказиш, аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигини йўқ қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги ишларини мувофиқлаштириш вазифаси юклатилган.
Бу борадаги ишларни янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 апрелдаги “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 342-сон қарори қабул қилинди.
Мониторинг қилиш ва баҳолашдан мақсад нима?
Мақсад – Ҳуқуқий тарғибот тадбирларининг самарадорлигини ошириш, бу борада давлат органлари ва ташкилотларнинг масъулиятини кучайтириш ҳамда тадбирларни ташкил қилиш бўйича янги инновацион услубларни жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва амалда татбиқ этишдан иборат.
Адлия идоралари қай тартибда баҳолайди?
Юқоридаги қарорга кўра адлия органлари ҳуқуқий тарғибот тадбирларини мониторинг қилиш доирасида масъул давлат органлари ва ташкилотларига кўриб чиқилиши мажбурий бўлган сўровнома юборади. Давлат органлари ва ташкилотлари сўровнома олинган кундан эътиборан 10 кун ичида тегишли материалларни илова қилган ҳолда ҳисоб дари давомида ушбу йўналишдаги тарғибот ишлари, режалар ва бошқа қўшимча маълумотларни адлия органларига юбориши лозим.
Бу борада Наманган вилоят адлия бошқармасида вилоятдаги давлат органлари ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги фаолиятини ўрганиш амалиёти йўлган қўйилган.
Жорий йилнинг май ҳамда октябрь ойларида ўтказилган ўрганишлар давомида идораларнинг фаолиятини 4 та даражада (салбий ёки паст даража, қониқарли даража, ўртача даража ва юқори даража) баҳоланди. Аҳамиятли жиҳати шундаки, жорий йилнинг 2-ярим йиллик давридан бошлаб туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ҳам сўров йўли билан ўрганиш йўлга қўйилди.
Ўрганиш натижаларига кўра 2020 йилнинг 9 ойлиги давомида жами 16910 та тарғибот тадбирлари ўтказилиб, оммавий ахборот воситаларида 9800 та чиқишлар ташкил қилинган.
Таҳлил натижаларига кўра, Наманган вилоят Ички ишлар бошқармаси, Жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди, Иқтисодий суд, Солиқ бошқармаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳамда Божхона бошқармаси томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича кенг тарғибот тадбирлари амалга оширилганлиги маълум бўлди.
Бу борада давлат органлари ва ташкилотларнинг масъулияти қандай оширилади?
Бугун ахборот трансформацияси асрида ҳуқуқий ахборотда фойдаланиш кўникмаси фуқароларимизда кенг ривожланмоқда. Чунки, қабул қилинаётган ҳар қандай қонун ёки қарор инсон манфаатларига уларнинг қайсидир ечилмаётган масалаларига ечим бўлиши шубҳасиз. Бироқ, айрим идоралар ходимлари ўз соҳалари бўйича нечта ҳужжат амалда, нечтаси билан доимий ишлаш мумкинлигини билишмайди. Бунга аввало ўша идора раҳбарининг ходимларнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимлари қай даражада эканлиги ташвишга солиш керак.
Бунда энг аввало фаолият даражаси паст ёки қониқарсиз ҳолатда бўлган идораларга тавсиявий тусга эга бўлган кўрсатма хатларни юборилиши муҳим. Чунки, аксарият идораларда тарғибот ишлари билан юридик хизмат ходимлари, айримларида эса ахборот хизмати ходимлари шуғулланади. Қолаверса, алоҳида буйруқ асосида аниқ бириктирилган ходим мавжуд бўлмаган идоралар ҳам бор.
Шу каби муаммолар сабаб сўралган вақтга маълумотларни бермаслик ёки умуман тақдим этмаслик, сўралаётган ҳужжатларни тушунмаслик ҳолатлари ҳам йўқ эмас.

Наима Ядигарова
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи