Янгиликлар
Наманган вилоят адлия бошқармасининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтади.
Жорий йилнинг 6 ноябрь куни соат 16-00 да (рўйхатдан ўтиш 15:40да тугайди) Наманган вилоят адлия бошқармасининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтади.
Ҳайъат мажлисида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2020 йил 24 октябрдаги 7/20-сонли мажлис баёни ва Наманган вилоят адлия бошқармаси ҳамда унинг тизимидаги идоралар томонидан 2020 йилнинг
9 ойи давомида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокама қилинади.
Ҳайъат мажлисида бошқарма марказий аппарати таркибий бўлимлари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари ҳамда Юридик техникум директори ўринбосарлари иштирок этадилар.
Наманган вилоят адлия бошқармаси