Янгиликлар
Сайёр қабул мурожаатлар ечимига хизмат қилади.
"Бибиона" зиёратгоҳи бугун яна бир эзгу мақсадга манзил бўлмоқда. Президент Админстрацияси, Халқ Қабулхоналари, Олий Суд, Бош прокуратура ва 20га яқин вазирликларнинг сайёр қабули бўлиб ўтмоқда.
Мазкур мулоқотда 3 та Чуст, Поп, Мингбулоқ туманлари фуқаролари ўз мурожаатлари билан иштирок этишмоқда. Айни бир вақтда Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Хайрулло Сабиров Исмаилович туманларнинг аҳолисини қабул қилмоқда.
Аҳамиятлиси, айрим мурожаатлар ўз ўрнида ҳал бўлдмоқда. Масалан, 1987 йил Чуст туманида туғилган, Камарсада мфйда яшовчи Жўраева Садоқат Халк банки Чуст туман бўлими томонидан тўлаб берилиши кечиктирилган 375 минг сўм нафақа пули тўлаб берилмаётганидан норози бўлиб қабулга келди. Ушбу мурожаат туман адлия бўлими кўмаги билан тўланиши таьминланди.
Шунингдек, шу фуқаронинг фарзандини яшаш уйи якинида жойлашган
64-сонли Мактабгача таълим муассасасига жойлаштиришни сўраб қилган мурожаати ҳам ўз ўрнида ҳал этилиб, адлия кўмаги билан давлат хизматлари агентлиги туман маркази томонидан фуқарога йўлланма ёзиб берилди.
Наманган вилоят адлия бошқармаси