Янгиликлар
Наманган вилоят адлия бошқармаси вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотларидаги юридик хизмат ходимлари бўйича мавжуд бўлган БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИГА НОМЗОДЛАРНИ ИШГА ТАКЛИФ ЭТАДИ!
Давлат органлари ва ташкилотлари номзодни
ЛАВОЗИМГА ТАЙИНЛАШ МАСАЛАСИНИ КЕЛИШИШ
учун адлия бошқармасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
(Ушбу фаолият Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан
2017 йил 28 февралда 2864-сон реестр рақами билан давлат рўйхатига олинган “Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан тартибга солинади)
1. Давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг номзодни лавозимга тавсия этиш тўғрисидаги тақдимномаси;
2. Номзоднинг ушбу Низомнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ шаклдаги анкетаси ва яқин қариндошлари ҳақидаги маълумот;
3. Номзоднинг олий юридик маълумот тўғрисидаги дипломининг иш берувчи давлат органи ва ташкилотининг муҳри билан аслига тўғрилиги тасдиқланган нусхаси ёки олий юридик маълумоти тўғрисидаги дипломдан кўчирма — Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун. Агар номзод хорижда таълим олган бўлса, хорижда ўқишни тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжат ва ушбу ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикасидаги ҳужжатга эквивалент деб топилганлиги тўғрисида ваколатли давлат органи томонидан берилган гувоҳноманинг нусхалари;
4. Номзод меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси ёхуд ундан кўчирма, агар мавжуд бўлса;
Юридик хизмат ходими лавозимига келишиш учун адлия бошқармасига бир ёки ундан ортиқ номзодлар тавсия этилганда, мазкур ҳужжатлар ҳар бир номзод учун алоҳида тақдим этилади.
Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар қайтариб берилмайди.
Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлашни келишиш масаласини кўриб чиқишда номзод билан Наманган вилоят адлия бошқармасида суҳбат ўтказилади.
Наманган вилояти бўйича давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларидаги бўш иш ўринлари ҳақида
М А Ъ Л У М О Т
№ |
Давлат органи ва ташкилотнинг номи |
Юридик хизмат ходимлари бўш иш ўринларининг лавозимлари |
Наманган вилоят даражасидаги ташкилотлар |
||
1 |
Наманган вилоят давлат солиқ бошқармаси |
Бош юрисконсульт |
2 |
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бошқармаси Госпитали |
Юрисконсульти |
3 |
Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси |
Юрисконсульт |
4 |
Наманган вилояти тери-таносил касалликлари диспансери |
Юрисконсульти |
5 |
Наманган вилояти Кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси |
Юрисконсульт |
6 |
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати |
Юрисконсульт |
7 |
Наманган ихтисослаштирилган олимпия захиралари коллежи |
Юрисконсульт |
8 |
Наманган вилоят асаб ва рухий касалликлар диспансери |
Юрисконсульти |
Туман (шаҳар) даражасидаги ташкилотлар |
||
Наманган шаҳар |
||
9 |
Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 1-шаҳар шифохонаси |
Юрисконсульт |
10 |
Наманган шаҳар 1-туғруқхона |
Юрисконсульт |
Норин тумани |
||
11 |
Ўртаорол давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхонаси |
Бош юрисконсульт |
12 |
Норин туман Халқ таълими бўлими |
Юрисконсульти |
Наманган тумани |
||
13 |
Наманган туман Халқ таълими бўлими |
Юрисконсульт |
14 |
Наманган туман тиббиёт бирлашмаси |
Юрисконсульт |
Косонсой тумани |
||
15 |
Косонсой туман Тиббиёт бирлашмаси |
Юрисконсульти |
Чортоқ тумани |
||
16 |
Чортоқ туман Тиббиёт бирлашмаси |
Юрисконсульти |
17 |
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Чортоқ туман бўлими |
Юрисконсульти |
Чуст тумани |
||
18 |
Чуст туман ҳокимлиги |
Бош юрисконсульт |
19 |
Чуст туман Халқ таълими бўйими |
Юрисконсульт |
20 |
Чуст туман Тиббиёт бирлашмаси |
Юрисконсульт |
Поп тумани |
||
21 |
"Парда Турсун" номли фтизиатрия санаторияси |
Юрисконсульти |
Мингбулоқ тумани |
||
22 |
Мингбулоқ тумани ҳокимлиги |
Бош юрисконсульт |
23 |
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Мингбулоқ туман бўлими |
Юрисконсульти |