Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Наманган вилоятида интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш юзасидан амалий учрашувлар ўтказилди.



Жорий йилнинг 12 октябрь куни давлатимиз раҳбари раислигида интеллектуал мулк объектлари муҳофазасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган йиғилишда берилган топшириқларнинг ижросини ўз вақтида ва сифатли ташкил этиш, шунингдек ҳудудларнинг интеллектуал мулк муҳофазаси бўйича хозирги кундаги ҳолати ва истиқболдаги режаларини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги раҳбарияти томонидан жойларга чиққан ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари, жойлардаги мутасадди ходимлар ҳамда тадбиркорлик субъектлари билан амалий учрашувлар ўтказиб келинмоқда.

Шундай амалий учрашувларнинг навбатдагиси бугун Наманган вилоятида ўтказилди.

Куннинг биринчи ярмида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокимлигининг инвестиция ва ташқи савдо, солиқ, молия бошқармалари каби бир қатор таркибий бўлинмалар масъул ходимлари, олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари профессорлари, йирик экспортёр корхоналар вакиллари иштирок этишди.

Куннинг иккинчи ярмида агентлик ҳамда вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан бевосита жойларга чиққан ҳолда тадбиркорлик субъектларининг фаолияти билан яқиндан танишилди.

Ўтказилган учрашувлар давомида тадбиркорлик фаолияти субъектларига интеллектуал мулк объектларини рўйҳатдан ўтказиш ва муҳофаза қилиш аҳамияти, уларнинг компания имиджини яратишда тутган ўрни ҳақида атрофлича маълумот берилди.


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.