Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

31

«Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Қонунига қандай ўзгартишлар киритилди ?



Қонунинг 3-моддасида асосий тушунчалар бўлиб бир қатор қўшимча тушунчалар киритилди.Жумладан,

Вояга етмаган шахс савдоси яъни, «одам савдоси» деган тушунчада кўрсатилган таъсир ўтказиш воситаларидан фойдаланилган-фойдаланилмаганлигидан қатъи назар, ҳар қандай ҳаракат ёки битим бўлиб, улар воситасида вояга етмаган шахс ота-онаси, бошқа қонуний вакили ёки ўзга шахс томонидан қонунга хилоф равишда ундан фойдаланиш мақсадида ёхуд моддий ёки бошқа наф олиш мақсадида бошқа шахсга ҳақ эвазига берилади;

Келиб чиқиш мамлакати — ҳудудидан одам савдосидан жабрланганларни олиб чиқиш амалга оширилган ёки фуқаролари одам савдосидан жабрланган давлат

Мажбурлаш — мажбурланаётган шахсни унинг иродасига қарши ёки иродасини четлаб ўтиб, бирор-бир ҳаракатни амалга оширишга ёки бирор-бир ҳаракатни бажаришни мажбурловчи шахснинг ёки бошқа шахсларнинг фойдаси учун рад этишга ундаш мақсадидаги жисмоний, руҳий, жинсий ва иқтисодий зўравонлик ёки уларни қўллаш таҳдиди;

Одам савдосидан жабрланган шахс — одам савдосидан, бундай ҳаракатга розилик берганлиги-бермаганлигидан ва жиноят процессида иштирок этганлиги-этмаганлигидан қатъи назар, жабрланган жисмоний шахс;

Одам савдосидан жабрланганларни идентификация қилиш — жисмоний шахсларга нисбатан амалга ошириладиган, уларга нисбатан одам савдоси сифатида малакаланадиган хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги тўғрисида ёки содир этиш нияти ҳақида маълумотлар олишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи;

Одам савдосига қарши курашиш — одам савдосининг олдини олишга, уни аниқлашга, унга чек қўйишга, унинг оқибатларини камайтиришга, одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатишга доир фаолият;

Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс — дастлабки идентификация қилиш натижасида одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс сифатида тан олинган жисмоний шахс.
Одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари нималардан иборат?

одам савдосига қарши курашишга, шу жумладан одам савдосига имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

одам савдосининг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, тиббий, профилактика чора-тадбирларини, ахборотга оид чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш;

одам савдосини ўз вақтида аниқлаш ва унга чек қўйиш, унинг оқибатларини бартараф этиш, шунингдек одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар жавобгарлигининг муқаррарлиги принципини таъминлаш;

одам савдосидан жабрланганларни, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, шу жумладан ижтимоий ҳимоя қилиш;

одам савдосига қарши курашиш соҳасида илмий-тадқиқот ишлари, конференциялар, семинар-тренинглар ва давра суҳбатлари ўтказишга доир фаолиятни, шунингдек ушбу соҳадаги фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари ходимларини касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ва уларнинг малакасини оширишга доир фаолиятни ривожлантириш ҳамда рағбатлантириш;

одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик.


Республикамиздаги одам савдосига қарши курашишга доир фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси;

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Одам савдосига қарши курашишга доир фаолиятни қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа давлат органлари ҳам амалга ошириши мумкин.

Одам савдосидан жабрланганлар тўғрисидаги маълумотлар махфий сақланадими?

Одам савдосидан жабрланганлар, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганлар тўғрисидаги ва уларга нисбатан содир этилган ҳолатлар ҳақидаги ахборот, шунингдек кўрилаётган хавфсизлик чоралари тўғрисидаги маълумотлар ошкор этилмайди.

Оммавий ахборот воситалари одам савдосидан жабрланганларнинг, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахснинг шахсини тўғридан-тўғри ёки билвосита кўрсатувчи маълумотларни уларнинг розилигисиз ошкор этишга, одам савдосидан жабрланган вояга етмаган шахсга, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган вояга етмаган шахсга нисбатан эса ота-онасининг ёки ота-онаси ўрнини босувчи шахсларнинг ёхуд васийлик ва ҳомийлик органининг розилигисиз ошкор этишга ҳақли эмаслиги ушбу қонуннинг 28-моддасида белгиланган.

Одам савдосига қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.



Зухриддин Исматиллаев,
Учқўрғон туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси