Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Танлов бошланди.



Хабарингиз бор жорий йил 17 сентябрь куни Ҳукумат қарори асосида Наманган шаҳри, Қарши ва Марҳамат туманларида эксперимент тариқасида давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш марказлари ташкил этилган эди.


Мазкур юридик хизмат марказларини етарли билим ва кўникмага, малака ва тажрибага ега бўлган мутахассислар билан тўлдириш муҳим вазифа ҳисобланади.

Шу мақсадда бугун Наманган вилоят адлия бошқармасида Марказга ҳодимларни қабул қилиш бўйича танлов ўтказилмоқда. Танловнинг биринчи босқичига старт берилиб, айни вақтда 25 нафар талабгор тест синовларини топширмоқдалар.


Эслатиб ўтамиз: танлов жараёни Адлия вазирлиги масъул ходимларидан иборат бўлган Комиссияси бошчилигида, жамоатчилик вакиллари иштирокида, очиқ ва шаффоф тарзда бўлиб, вазирликнинг расмий веб-сайти www.minjust.uz ва “You Tube” (https://www.youtube.com/watch?v=9-RlAQXQwM4&feature=youtu.be) тармоғи орқали ёритиб борилмоқда.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими