Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

“Мадад” ННТ бир ёшда!


Адлия вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган Мадад нодавлат-нотижорат ташкилоти фаолият бошлаганига бир йил тўлди.

Таҳлилларга эътибор қаратадиган бўлсак, жорий йилнинг шу кунига қадар республикада 41 мингдан ортиқ фуқароларга туман (шаҳар) Мадад бюролари орқали бепул юридик ёрдам кўрсатилди.

Бугун Наманган вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан соҳа эгаларини қутлаш ва уларнинг фаолиятини таҳлил қилиш мақсадида учрашув ташкил этилди.

Ҳозирги вақтда вилоятимизнинг 6 та ҳудудида яъни Наманган шаҳар, Янгиқўрғон, Тўрақўрғон, Чуст, Поп ва Наманган туманларида Мадад ННТнинг ҳудудий бюролари фаолият юритиб келмоқда.

Тадбир давомида самарали иш ташкил қилаётган Мадад ННТнинг ҳудудий бюролари ходимларига Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ташаккурномалари топширилди.

Тадбир тафсилотлар "Sevimli" каналининг "Zamon" информацион дастури орқали ёритиш учун тасвирга олинди.


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими