Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш масалалари онлайн мулоқотда муҳокама этилди.



Маълумки, давлатнинг инвестициявий жозибадорлигини ва халқаро муносабатларда ўрнини янада мустаҳкамлашда унинг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрни аҳамиятли саналади.

Бугун Адлия вазирлиги ташаббуси билан соҳага оид қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини ижрочиларга етказиш ва жойларда бу борадаги ишларни самарали ташкил этиш мақсадида сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги халқаро рейтинглар ва индекслар билан ишлаш масалалари юзасидан семинар-тренинг ташкил этилди.

Онлайн мулоқот шаклида ўтказилган семинарда Наманган вилоят адлия бошқармаси ва адлия бўлимлари ҳамда вилоят ва туман(шахар) хокимликларининг юридик хизмат ходимлари иштирок этиб, уларга сиёсий-ҳуқуқий соҳаларга оид устувор халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилаш бўйича эътибор қаратилиши ва амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар бўйича тушунтириш ҳамда кўрсатмалар берилди.


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.