Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

КЎНГИЛГА ЯҚИН ТАШРИФ


Бугун жисмонан ва маънан соғлом, ориятли, она юрти, халқи учун жонини ҳам фидо қиладиган, ўз фаолиятини инсон манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида сарфлаётган шарафли касб эгалари бўлган адлия ходимларининг ота-оналари билан учрашув ўтказилди.
Учрашув аввалида ота-онлар ўз фарзандларини қандай шароитда ва кимлар билан фаолият олиб бораётгани юзасидан уларни иш жойлари билан таништирилди.

Карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда уч қисмдан иборат бўлиб ўтган мазкур тадбир бошқарма бошлиғи Хайрулло Сабиров Исмаилович раислигида очиқ мулоқот тарзида ўтказилди. Унда ходимлар ўз фаолияти даврида турли салбий иллатлар ва коррупция ҳолатларига йўл қўймасликларини олдини олиш, бунда уларга тўғри йўл кўрсатишда ота-оналарнинг бевосита таъсирини ошириш ва икки томонлама ҳамкорликни кучайтириш масалаларига тўхталиш билан бир қаторда мазкур тизимда ишлаб, бугунги кунда республикамизнинг нуфузли ҳуқуқ-тартибот органларида фаолият олиб бораётган бир қатор собиқ сафдошларнинг фаолиятига юксак баҳо бериб ўтилди.

Тадбир давомида ходимлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган коррупция ва салбий иллатлар, унинг оқибатлари тўғрисида таъсирли видеолавҳалар намоиш этилди.

Яна бир муҳим жиҳати, бошқарма бошлиғининг ташаббуси билан ҳамкорликнинг янада кучайтириш ва узлусизлигини таъминлаш мақсадида ходимларнинг ота-онларидан иборат бўлган “Ота-оналар кенгаши” ташкил этилиб, унга кенгаш раиси тайинланди.

“Ота-оналар кенгаши” раислигига номзоди бир овоздан маъқулланган О.Иброҳимов сўзга чиқиб, фарзандининг бундай давлат идорасида хизмат олиб бораётганлигидан фахрланиши, фарзандини фаолияти давомида “Адлия ходими” деган номга доғ туширувчи хатти-ҳаракатлар содир этмаслигига кафолат бериши, бунда барча ота-оналар томонидан ҳамжиҳатликда иш тутилиши лозимлигини таъкидлаб, бу каби тадбирларни ташкил қилган раҳбариятга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Шунинг билан бир қаторда, Адлия вазирлиги томонидан ташкил этиб келаётган “Ойнинг энг яхши ходими” танловида ғолиб деб топилган бир гуруҳ ходимларнинг ота-оналарига бошқарманинг Ташаккурномалари топширилди.

Тадбир сўнгида ота-онлар ўз таклиф ва мулоҳазалари билан иштирок этиб, алоҳида кунлар ва байрамларда учрашиб туришни режалаштирдилар.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими