Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Ишонч ва масъулият.



Масъулиятли киши борки, албатта, ғалабага эришади ва амалга ошираётган ишининг самараси бўлади. Ўз ишига масъулият билан ёндошган, меҳнат интизомини шахсий манфаатларидан устун кўра олган ходимлар, шубҳасиз, меҳнат фаолиятини олиб бораётган идора томонидан эътироф этилади, рағбатлантирилади.

Хабарингиз бор, Адлия вазирилги томонидан “Ойнинг энг яхши ходими” танлови жорий этилган бўлиб, ушбу танлов ҳудудий адлия органларида ҳам мунтазам равишда ўтказилиб келинмоқда. Шунга кўра, ўтказилган сўровнома натижалари бўйича 2020 йилнинг август ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” сифатида Наманган вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими етакчи маслаҳатчиси Ибраҳимов Орифжон Олимжон ўғли топилди.

Адлия бошқармаси жамоаси Ибраҳимов Орифжонни ҳар доим меҳнат ва ижро интизомига риоя этиши, ҳар бир юклатилган ишга масъулият билан ёндашиш ҳамда одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этиш каби ҳислатларини ҳурмат қилади ва ушбу эътироф билан самимий қутлайди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу танлов анъанавий бўлиб, ҳар ой якунида ўтказилади ва фақат бир нафар ходим “Ойнинг энг яхши ходими” деб топилади.


Наманган вилоят адлия бошқармаси жамоаси.