Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари тубдан такомиллаштирилмоқда



Малумки, юртимизда ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, эскирган, замон талабларига мос келмайдиган тартиб-таомилларни такомиллаштириш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Мазкур йўналишларда олиб борилган ишлар лицензиялаш ва рухсат бериш тизимини либераллаштириш ҳамда институционал ислоҳ қилишнинг янги босқичини бошлаш учун мустаҳкам асос яратди.
Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш ҳамда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш орқали тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун янада кенг шарт-шароитларни яратиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.08.2020 йилда “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб – таомилларини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6044-сон Фармони қабул қилинди.
Фармон билан 2021 йил 1 январдан бошлаб, лицензияланадиган фаолият ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг, айрим турлари бекор қилиниб, айрим турлари бирлаштириш йўли билан бекор қилинади ҳамда хабардор қилиш тартиби жорий этилиши йўли билан бекор қилиниши мумкин. Лицензияланадиган фаолият ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг айрим турларини расмийлаштириш муддатлари қисқартирилмоқда.
Фуқаролар соғлиғига ва жамиятга зиён етказмайдиган лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг айрим турларини қисқартириш ва тартибга солишнинг муқобил усулларига ўтказиш, тадбиркорлик субъектларидан ортиқча ҳужжат талаб қилмаслик ва уларнинг вақт ҳамда маблағлари сарфланишини камайтириш учун тартиб-таомилларни соддалаштириш, тегишли ҳужжатларни бериш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш орқали шаффофлик таъминланмоқда.
Шунингдек, лицензиялаш ва рухсат бериш соҳасидаги қонун ҳужжатларини тизимлаштириш, давлат хизматлари кўрсатишнинг паспортларини ишлаб чиқиш, айрим турдаги лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар беришнинг намунавий маъмурий регламентларини жорий қилган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сонини тубдан қисқармоқда.
Ушбу Фармоннинг энг муҳим жиҳатларидан яна бири бу- ваколатли давлат органлари томонидан лицензиялар бериш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш ва уларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг электр энергияси, табиий газ етказиб бериш, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича, шунингдек, ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги мавжудлиги сабабли давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш мумкин эмаслиги белгилаб қўйилди.
Фармон билан 2020 йилда муддати тугайдиган барча лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг амал қилиш муддати 2021 йил 1 январга қадар узайтирилди ва уларнинг муддати ўтганлиги муносабати билан жавобгарликка тортиш ва бошқа чоралар қўлланилиши тақиқланмоқда.
Адлия вазирлиги томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари билан боғлиқ барча жараёнларни қамраб олган, идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик қилиш имкониятига эга ҳамда махсус мобил иловаси мавжуд бўлган «Лицензия» ахборот тизими ишлаб чиқилиши ва ишга туширилиши таъминлаш вазифаси юклатилган.
Қисқа қилиб айтганда, ушбу фармон, юртимизда ишбилармонлик муҳитни яхшилаш, тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун янада кенг шарт-шароитларни яратади.

Шохрух Маҳмудов,
Тўрақўрғон туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси