Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Навбатдаги махсус комиссия қарори.




Ўзида қатор муаммо ва масалаларни ҳал этиб келаётган махсус комиссия фаолияти бугун бутун халқимизнинг эътибор марказида десак адашмаймиз. Ушбу комиссия пандемия билан боғлиқ бўлган ҳар қандай янгиликлар, ўзгаришлар ва чекловларни ижтимоий ва тиббий нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда вазиятни атрофлича ўрганиб хулосага келаётганига гувоҳ бўляпмиз. Ва бу борада юртимизда изчил ва оқилона сиёсат давом этмоқда. Буни биргина касалланиш ва соғайиш кўрсаткичларидаги мутаносиблик билан боғлаш қийин эмас.
Таҳлилларга эътибор қаратсак, шу кунга қадар юртимизда коронавирус билан касалланиш ҳолати 42236 тани ташкил этмоқда, соғайганлар эса 39664 тага етди. Бу дегани даволаниш кўрсаткичи 93%ни ташкил этмоқда.
Бу эса ижтимоий-иқтисодий вазиятни барқарорлаштириш ва фуқароларимизда ушбу вазиятга тўғри баҳо берган ҳолда пандемия ҳаётига кўникиб яшашни тақозо этмоқда. Шу муносабат билан республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори эълон қилинди ва қарор билан бир қатор фаолият йўналишларига рухсат берилди.
Хусусан, 2020 йил 5 сентябрдан бошлаб, умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолиятига. Бунда ушбу объектлар санитария талабларига риоя этиши яъни банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик, столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш, бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш, ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши, ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш, бино ва хоналарга, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиш талаб этилади.
Шу билан бир қаторда томоша ва маданий-кўнгилочар объектлар (фақатгина театр ва кинотеатр) фаолиятига, масжидларда жамоавий ибодатни ўтказишга, яъни ташриф буюрувчилар ўртасида ижтимоий масофани таъминлаган ҳолда амалга оширишга, йўналишли такси фаолиятига, бунда карантин қоидаларига риоя этган ҳолда ҳар қатновга чиқишдан олдин ҳайдовчиларнинг тана ҳарорати пирометрларда ўлчаниб, 370С ва ундан юқори бўлган ҳолатда уларнинг транспорт воситасини бошқаришига йўл қўймаслик, уларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлишини таъминлаш шартлиги белгиланди.
Комиссия қарорининг яна бир муҳим жиҳати шундаки, 2020 йил 5 сентябрдан бошлаб ота-оналарнинг фикрлари ва маҳаллий депутатлар кенгашлари таклифларига мувофиқ сентябрь ойидан мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларининг анъанавий ва масофавий шаклдаги фаолиятига рухсат бериладиган бўлди.
Бунда ушбу объектлар ҳам санитария талабларига риоя этиб иш ташкил этиши, яъни ходимлар ва болалар (тарбияланувчилар)нинг соғлиғи ҳолатини доимий назорат қилиш (тана ҳароратини мунтазам ўлчаб бориш), тана ҳарорати 370С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходимлар ва болалар (тарбияланувчилар)ни машғулотлардан четлатиш, санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарни доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш каби қатор талаблар белгиланди.

Ядигарова Наима
Бошқарма бўлим бошлиғи