Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАР МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИЛАР!


Нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини юритиш, уларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга кўмаклашиш Адлия органларининг асосий вазифаларидан ҳисобланади.
Адлия вазирининг тегишли буйруғига биноан ҳар йили “Мустақиллик байрами” арафасида самарали фаолият кўрсатиб келаётган ННТлар вакиллари ва раҳбарларини тақдирлаш анъанага айланган.
Шу муносабат билан, намунали фаолият кўрсатаётган “Халқаро Амир Темур жамоат фонди” вилоят муассасаси, вилоят “IJTIMOIY HIMOYA” жамияти, Ўзбекистон “VETERAN” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси ва “Тасвирий ойина” ижодий уюшмасининг вилоят бўлимдари ҳамда “Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамиятлари” федерациясининг Наманган шаҳар жамиятилари бошқарма бошлиғининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.