Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Қирқ бир йиллик муаммо ҳал бўлди.



Тўрақўрғон туман адлия бўлимига Ахси МФЙда яшовчи Т.Ф.номига туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд қилинмаганлиги ҳамда ушбу ҳолатни қонуний ҳал этилишига амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилди.
Мазкур мурожаатни ўрганиш жараёнида Т.Ф 1979 йилда Тўрақўрғон туман Ахси МФЙ да туғилганлигини, 1983 йилга қадар Наманган вилоят Халқ таълими бошқармасига қарашли 26-сонли Меҳрибонлик уйида тарбияланганлиги, 1995 йилгача Тўрақўрғон тумани 21-сонли умумтаълим мактабида тахсил олиб, номига 1995 йилда №247145 рақамли шаходатнома расмийлаштирилганлиги, онаси Т. И шаръий никоҳ асосида А.Ғ.га турмушга чиққанлиги ҳамда 19.12.1995 йилда вафот этганлиги маълум бўлди.
Ўрганиш жараёнида адлия бўлими томонидан Тўрақўрғон туман ФҲДЁ бўлимига юборилган сўров хати юзасидан ФҲДЁ бўлими томонидан Т.Фни туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд қилишни рад қилиш ҳақида хулоса берилган.
Хусусан, туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этишни рад этиш ҳақидаги хулосада Т.Ф номига Тўрақўрғон туман ФҲДЁ бўлими идоравий архивидан 1976-1979-1982 йиллар ва қайта тиклаш 1976-2019 йиллар текширилганда мавжуд эмаслиги аниқланди.
Шунингдек, Наманган вилоят ФҲДЁ архивининг 07.02.2020 йилда берилган 51-сонли маълумотномасида Тожибоев Фарход номига 1976-1979-1982 йиллар, қайта тиклаш 1980-2000 йиллар текширилганда туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви қайд қилинмаганлиги маълум бўлди.
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг (Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сонли қарорига илова)19-банди талабида 16 ёшдан ошган туғилиши қайд этилмаган шахсларнинг туғилганлигини қайд этиш суднинг хал қилув қарори асосида амалга оширилади деб кўрсатилган.
Шунга кўра, адлия бўлими томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судига Т.Ф манфаатида киритилган ариза жорий йил 28 август куни суд жараёнида кўриб чиқилиб, қаноатлантирилди.
Ушбу ҳолат Т.Фнинг қирқ бир йиллик орзуларини амалга оширди десак хато бўлмайди. Чунки, шу кунга қадар унда шахсини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд эмас эди. Суд эшиги олдидаги қувончдан тўккан кўз ёшлари бежиз эмас.

Фароғат Раззакова,
Тўрақўрғон туман адлия бўлими бошлиғи