Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

17 нафар ходимга ишдан бўшатиш нафақаси тўлаб берилди.



Учқўрғон туман адлия бўлими томонидан Учқўрғон Агробизнес ва сервис касб-ҳунар коллежи 11 нафар ходимларининг иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги муносабати билан ишдан бўшатиш нафақаси тўлаб берилмаганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаатлари ўрганиб чиқилди.
Бўлим томонидан ушбу мурожаатларни ўрганиш давомида қуйидагилар аниқланди.
Ушбу ходимлар билан коллеж директори ўртасида соатбай ўқитувчи сифатида ишга қабул қилиш тўғрисида меҳнат шартномаси расмийлаштирилиб, асосий ишчи ходим сифатида ишга қабул қилинган ва уларга меҳнат дафтарчалари юритиб келинган.
Коллеж директорининг 2020 йил 30 июндаги меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги тегишли буйруқлари билан ходимлар билан тузилган меҳнат шартномалари Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми 1-бандига асосан бекор қилиниб, ушбу буйруқларда ходимларга Меҳнат кодексининг 109-моддасига асосан ишдан бўшатиш нафақаси тўланиши белгиланган.
Бироқ, иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилинган 11 нафар ходимларга ўрганиш кунига қадар ишдан бўшатиш нафақаси тўлаб берилмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман адлия бўлими томонидан Учқўрғон Агробизнес ва сервис касб-ҳунар коллежига жорий йилнинг 11 август куни тақдимнома киритилиб, киритилган тақдимнома натижасида 17 август куни коллежнинг 17 нафар ходимига жами 12 781 406 (ўн икки миллион етти юз саксон бир минг тўрт юз олти) сўм ишдан бўшатиш нафақаси тўлаб берилиши таъминланди.

Акмалжон Мавлонов
Учқўрғон туман адлия бўлими бошлиғи