Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Меҳнатда майибланиш натижасида етказилган зарар қопланадиган бўлди.


Бундан роппа росса 27 йил аввал Мингбулоқ туман Қорашаҳар МФЙда яшовчи фуқаро Р.Исҳоқов тумандаги 28-сонли умумий ўрта таълим мактабида мактаб ҳарбий таълим ўқитувчиси лавозимида ишлаб юрган вақтида яъни 1993 йил бахтсиз ҳодиса юз бериши натижасида ўнг кўзини йўқотган.
Лекин ўтган давр мобайнида, Р.Исхоқовга меҳнатда майибланиши натижасида етказилган зарар қопланмаган, компенсация пули тўлаб берилмаган.
Ваҳоланки, Меҳнат кодексининг 187-моддасида, ўз меҳнат вазифаларини бажариши муносабати билан ёки меҳнат қилиш имкониятидан ғайриқонуний равишда маҳрум этилганлиги натижасида ходимга, боқувчиси иш билан боғлиқ ҳолда вафот этган тақдирда эса, — унинг оила аъзоларига етказилган ҳар қандай зарарни (шу жумладан, маънавий зарарни) иш берувчи, башарти ушбу Кодексда бошқача ҳолат назарда тутилмаган бўлса, тўлиқ ҳажмда тўлайди.
Ушбу Кодекснинг 189-моддасида мувофиқ, ходимнинг соғлиғига меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки у ўз меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши сабабли етказилган зарарни иш берувчи тўлиқ ҳажмда тўлаши шарт.
Мурожаат туман адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилди. Натижада туман халқ таълими бўлимига аниқланган ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди.
Бироқ, халқ таълими бўлими томонидан фуқаро Р.Исҳоқовга белгиланган тартибда 10 775 060 (ўн миллион етти юз етмиш беш минг олтмиш) сўм зарар ҳисобланиб, 2020 йил 1 июль кунига қадар тўлаб берилиши кафолатланган бўлсада, компенсация пули тўлаб берилмади.
Мазкур ҳолатлар юзасидан фуқаро Р.Исҳоқов манфаатини кўзлаб Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судига ҳисобланган, лекин тўланмаган компенсацияни ундириш бўйича даъво аризаси киритилди. Натижада, Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро суди томонидан, туман адлия бўлимининг фуқаро Р.Исҳоқов манфаати юзасидан киритган даъво аризаси қаноатлантирилиб, туман халқ таълими бўлимидан фуқаро Р.Исҳоқовга меҳнатда майибланишнатижасида етказилган зарарни қоплаш мақсадида 10 775 060 (ўн миллион етти юз етмиш беш минг олтмиш) сўм компенсация ундириш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қабул қилинди ҳамда фуқарога меҳнатда майибланиш натижасида етказилган зарар компенсация пули тўланадиган бўлди.

Нодирбек Рахимов
Мингбулоқ туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси