Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Уйчида 19 йиллик муаммо ҳал бўлди.


Уйчи тумани Ҳожиобод МФЙда яшовчи Ф.Ибрагимов (исми фамилияси шартли равишда ўзгартирилган) ҳозирда 19 ёшда, бироқ у ҳалигача туғилганлик гувоҳномасига эга эмас. Нега деган ҳақли савол туғилади?
Ушбу мурожаат Уйчи туман адлия бўлимига томонидан атрофлича ўрганилди ва аниқландики бундан 19 йил аввал яъни 2001 йилда Т.Ибрагимов ҳамда Д.Ибрагимовалар ўзлари яшаб турган хонадонига номаълум шахслар томонидан ташлаб кетилган чақалоққа ота-оналик меҳрини бериб, тарбия қилганлар. Бироқ, болани топиб олганликларини ҳеч кимга, шунингдек боланинг ўзига ҳам билдирмаслик учун ҳужжат ишларини охирига етказмаганлар.
Бу масалада онаси Д.Ибрагимова томонидан туман ҳалқ таълими бўлими хузуридаги васийлик ва хомийлик органига, туман ФҲДЁ бўлимига, туман маъмурий судига, фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судига қилинган мурожаатлар ўз ечимини топмаганлиги холатлари аниқланди.
Адлия бўлим томонидан аниқланган холатлар ва тўпланган ҳужжатларга кўра тегишли судга Ф.Ибрагимовнинг манфаати юзасидан ариза киритиш лозим деб топилиб, фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судига туғилганлик фактини белгилаш тўғрисида ариза киритилди.
Суд аризачи ва манфаатдорлар, гувоҳларнинг суд мажлисида берган баёноти асосида ҳамда Суд экспертиза илмий-амалий маркази Қайта комиссион ва комплекс экспертизалар бўлими хулосасига таяниб аризани қаноатлантирди. Ф.Ибрагимовни 2001 йил 10 март куни туғилганлик факти белгиланиб, бир неча йиллик оворагарчиликка барҳам берилди.


Ҳалимжон Қобилов
Уйчи туман адлия бўлими бошлиғи