Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Ишонч ва масъулият.


Албатта ҳар бир рағбат инсонга ғурур ва ифтихор бағишлайди, шу билан бирга юксак масъулият, олдиндаги марраларга ишонч туйғусини, шижоат ҳисини туйишдек бахт беради.
Хабарингиз бор, Адлия вазирилги томонидан “Ойнинг энг яхши ходими” танлови жорий этилган бўлиб, ушбу танлов барча ҳудудий адлия органларида ҳам мунтазам равишда ўтказилиб келинмоқда. Шунга кўра, ўтказилган сўровнома натижалари бўйича 2020 йилнинг июль ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” сифатида Мингбулоқ туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Рахимов Нодирбек Муталлиевич топилди.
Наманган вилоят адлия бошқармаси жамоаси Рахимов Нодирбекни ҳар доим меҳнат ва ижро интизомига риоя этиши, ҳар бир юклатилган ишга масъулият билан ёндашиш ҳамда одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этиш каби ҳислатларини ҳурмат қилади ва ушбу эътироф билан самимий қутлайди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу танлов анъанавий бўлиб, ҳар ой якунида ўтказилади ва фақат бир нафар ходим “Ойнинг энг яхши ходими” деб топилади.

Наманган вилоят адлия бошқармаси жамоаси.