Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ СОҲАДА ҲУҚУҚНИ ҚЎЛЛАШ АМАЛИЁТИНИ ЎРГАНИШ СОҲАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР


Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими томонидан 2020 йилнинг I ярим йиллиги мобайнида бир қатор ишлар амалга оширилди.

1. Ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш соҳасида.

Бўлим томонидан ўтган давр мобайнида 10 та идорада ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилиб, ўтказилган ўрганишлар давомида жами 2 924 та қонунбузилиш ҳолатлари (таълим соҳасида 201 та, Маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича 441 та ҳамда бошқа қонунбузилишлар 2282 та) аниқланди.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан тегишли идораларга жами 26 та тақдимнома, 20 та огоҳнома, 20 та маъмурий таклифлар киритилди.

Киритилган таъсир чораларига асосан 21 нафар шахслар интизомий жавобгарликка, (шундан 2 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди), 2 нафар масъул ходимлар маъмурий жавобгарликка тортилди.

Бундан ташқари, ўтган давр давомида 5 та идора фаолиятида жами 26 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлил қилинган бўлиб, шундан 4 та Ўзбекистон Республикаси қонунлари, 10 таси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, 10 таси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва 2 таси идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан иборат.

Шунингдек, бўлим томонидан 19 та қонун ҳужжатларининг ижроси таҳлил қилиниб, ўтказилган ўрганишлар ва таҳлиллар натижасида 2 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, 2 та Адлия вазирлигига таҳлилий маълумотлар киритилди.

Ўтказилган ўрганишлар жараёнида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли идораларга 4 та умумлаштирилган маълумотлар ҳамда 4 та ташкилий-ҳуқуқий чораларни кўриш тўғрисида таклифлар киритилди.

2. Қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида.

Бошқарма, туман (шаҳар) адлия бўлимларининг қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ишлаб чиқишини таҳлил қилиш ва мувофиқлаштириб бориш ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 29 октябрдаги 335-ум-сон “Адлия органлари ва муассасаларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш бўйича фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида бўлим томонидан жорий йилнинг 29 апрель куни бошқарма марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари, давлат нотариал идоралари ва Наманган вилояти юридик коллежига 7-1/235-сонли топшириқ хат юборилиб, ҳар ойнинг 25-санасига қадар бўлимга амалиётда юзага келаётган муаммолар ва уларни бартараф этишга, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга қаратилган таклифларни тақдим этиб борилиши назоратга олинди.

Шунингдек, бўлим томонидан бошқарма марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари, давлат нотариал идоралари, давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходимлари, нодавлат ва нотижорат ташкилотларидан қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар олиниб, бошқармада ташкил этилган ишчи гуруҳга кўриб чиқилди ҳамда 2019 йилнинг 9 ойи давомида жами 59 та таклифлар кўриб чиқиш учун Адлия вазирлигига юбориди.

3. Мурожаатларни кўриб чиқиш соҳасида.

Ўтган давр мобайнида бўлимга жисмоний ва юридик шахслардан жами 74 та мурожаатлар (37 та шикоят, 36 та ариза ва 1 та таклиф) келиб тушди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 62 таси кўриб чиқилиб, 21 таси қаноатлантирилган ва 41 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Ижтимоий-иқтисодий соҳада
ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими