Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

СУД ҲОКИМИЯТИ МУСТАҚИЛЛИГИ — ОДИЛ СУДЛОВ КАФОЛАТИ


Кейинги пайтда одил судлов соҳасидаги ислоҳотлар натижасида судларнинг мустақиллигини, суд ишларининг ошкоралигини таъминлаш ҳамда суд ишларини соддалаштириш борасида ижобий ишлар амалга оширилганини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Айниқса, бу борада қонунчилик асосларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаш жоиз.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қамрови мазмун-моҳият жиҳатидан серқирралиги билан эътиборни ўзига жалб этади.
Хусусан, мазкур Фармон билан бир суд-бир инстанция тамойилига ўтилади. Яъни суд ишларини назорат тартибида ва бир судда ишларни икки босқичда биринчи ҳамда апелляция ёки кассация инстанцияда кўриш амалиётлари тугатилиши назарда тутилган.
Бунда суд ишларини назорат тартибида кўриш институтини тугатиш, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ва улар ўринбосарларининг суднинг ҳал қилув қарорлари, ҳукмлари, ажримлари ҳамда қарорлари устидан назорат тартибида протест киритиш ҳуқуқини бекор қилиш;
-туманлараро, туман(шаҳар) судларининг қарорларини вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан, вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг биринчи инстанция суди сифатида чиқарган қарорларини эса Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъатлари томонидан апелляция тартибида қайта кўриб чиқиш;
-апелляция тартибида кўриб чиқилган суд қарорларини Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъатлари томонидан кассация тартибида қайта кўриб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатлари томонидан кассация тартибида кўриб чиқилган ишлари бўйича чиқарилган суд қарорларини Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ва улар ўринбосарлари протестига кўра кассация тартибида такроран кўриб чиқиш белгиланди.
Умуман айтганда, ушбу институтнинг жорий этилиши аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш одил судлов соҳасида янги ҳуқуқий кафолатларни яратади.


А.А.Қўчқоров,
фуқаролик ишлари бўйича
Наманган вилоят суди судьяси