Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

47 нафар ходимнинг манфаатини кўзлаб...



Жамиятимизнинг барча жабҳаларида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар замирида инсон ҳуқуқ ва эркинликларига бўлган эътибор, унинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, инсон ҳуқуқларини энг олий қадрият сифатида эътироф этиш масалалари мужассам.
Бироқ, айрим давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ходимларнинг иш ҳақлари ўз вақтида берилмаётганлиги ҳолатлари ҳам кузатилиб турибти.
Биргина мисол, Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан Наманган шаҳар 1-сонли шифохонаси 47 нафар ходимларининг иш ҳақи ўз вақтида тўланмаётганлиги тўғрисидаги мурожаатлари ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш жараёнида, 2020 йил 1 июнь ҳолатига ходимларнинг апрель-май ойлари учун ўртача ойлик иш ҳақидан 92 175 806 (тўқсон икки миллион бир юз етмиш беш минг саккиз юз олти) сўм ҳақдорлиги аниқланди.
Ушбу ҳолат Наманган шаҳар 1-шифохонасининг 2020 йил 17 июндаги 01/191- сонли хати билан ўз тасдиғини топди.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддасида меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган.
Шунингдек, Меҳнат кодексининг 159-моддасида ходимнинг айбисиз бекор туриб қолинган вақтда унинг ўртача иш ҳақи сақланиши,
154-моддасида иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу Кодекснинг 161-моддасида кўрсатилган муддатларда тўлаши шартлиги кўрсатиб ўтилган.
Шунга кўра, бошқарма томондан 47 нафар тиббиёт ходимларининг манфаатлари юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро суди ариза киритилиб, Наманган шаҳар 1-сонли шифохонасидан 47 нафар тиббиёт ходимлари фойдасига 92 175 806 (тўқсон икки миллион бир юз етмиш беш минг саккиз юз олти) сўм ўртача ойлик иш ҳақларини ундириш тўғрисида суд буйруғи чиқарилди.

Азизбек Ёдгаров,
Наманган вилоят адлия бошқармаси бош маслаҳатчиси