Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Адлия кўмаги билан кредит маблағлари ажратилди.



Таъкидлаш керакки, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмларидан бири — бу унинг мурожаатини зудлик билан кўриб чиқишдир.
Бу борада адлия органлари ҳам ўз фаолиятида “фуқаролар адлия идоралари фаолиятидан рози бўлиши керак” деган тамойилга амал қилган ҳолда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда самарали иш ташкил қилмоқдалар.
Фикримизнинг исботи сифатида Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан кўриб чиқилган бир мурожаатга эътиборимизни қаратсак.
Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан “Иброхим агро фрут” МЧЖ ишчиси, Чуст туманида яшовчи фуқаро Қ.Абдуқаюмовнинг АТБ “Агробанк” Чуст филиали томонидан фуқароларга етказиб берилган қорамоллар учун тўланиши лозим бўлган пул маблағлари жамият ҳисоб рақамига тушириб берилмаётганидан норози бўлиб, Наманган вилоят адлия бошқармасининг “Ишонч телефони”га йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Мурожаатни ўрганиш жараёнида жамият таъминотчи сифатида фуқароларга қорамол етказиб бериш фаолияти билан шуғулланиши, АТБ “Агробанк” Чуст филиали жамиятга тегишли алоқа хатлари орқали фуқароларга қорамоллар етказиб берганидан сўнг кредит маблағлари ажратиб берилишини маълум қилганлиги, бироқ 6 нафар фуқарога етказиб берилган қорамоллар учун банк томонидан пул маблағлари тўлаб берилмаётганлиги маълум бўлди.
Мурожаатни кўриб чиқиш якуни бўйича киритилган тақдимномага асосан АТБ “Агробанк” Чуст филиали томонидан 6 нафар фуқаролар учун 179 432 100 сўм кредит маблағлари ажратилиб, жамият ҳисоб рақамига ўтказиб берилди.


МУҲАММАД-ИСЛОМ ЭРАНОВ,
Наманган вилоят адлия бошқармаси
масъул ходими