Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Шаффоф механизмлар яратилади.


Қайд этиш керакки, бугунги кунга қадар давлат фуқаролик хизматини, номзодларни очиқ саралаб олиш жараёнини, шунингдек давлат фуқаролик хизматчиларининг иш самарадорлигини, баҳоловчи мезонларни белгиловчи ягона қонун мавжуд эмас эди.
Шу сабабли мамлакатимизда “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, жорий йил 22 май—6 июнь кунлари давомида https://regulation.gov.uz портали орқали жамоатчилик муҳокамисидан ўтказилди. Лойиҳага жами 220 яқин таклиф ва изоҳлар келиб тушди.
Мазкур қонун лойиҳаси давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, давлат хизматчиларининг касбга оид сифатлари ва алоҳида хизматларини объектив ҳамда адолатли танлов асосида хизмат поғоналари бўйича ўсиш кафолатларини ўрнатиш, давлат фуқаролик хизматига кириш, хизматни ўташ ва тугатиш жараёнларини тартибга солиш, давлат фуқаролик хизматчиларини касбга лаёқатлилиги ва профессионаллигини ўсишида шарт-шароитлар яратиш мақсадида ишлаб чиқилган.
Қонун лойиҳаси Президент, Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, Марказий сайлов комиссияси, Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатлари ҳамда судьялардан ташқари барча давлат фуқаролик хизматчиларига татбиқ этилиши назарда тутилмоқда.
Шунингдек, лойиҳага кўра давлат фуқаролик хизматига кириш очиқ мустақил танлов асосида номзодни давлат лавозимига тайинлаш орқали амалга оширилади. Бўш давлат лавозимлари тўғрисида ахборот “Ягона миллий меҳнат тизими” орқали тегишли органнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади. Давлат хизматчиси ўзига юклатилган хизмат вазифаларини виждонан бажариши, манфаатлар тўқнашувини олдини олиши, давлат фуқаролик хизматининг нуфузини туширишга олиб келувчи ҳамда ўз хизмат вазифасини виждонан бажаришга шубҳа туғдирадиган ҳар қандай хатти-ҳаракатлардан ўзини тийиши, шунингдек, ҳар йили ўзи ҳамда оила аъзолариниг даромад ва харажатлари тўғрисидаги декларациясини тақдим қилишга мажбур.
Бундан ташқари, қонун лойиҳасида давлат хизматчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларнинг ижтимоий ҳимояси масалалари, хусусан рағбатлантирувчи, компенсация ва кафолатли тўловлар, меҳнат ва ижтимоий таътиллари, пенсия таъминоти, ижтимоий суғуртаси билан боғлик муносабатлар ҳам тартибга солиниши назарда тутилмоқда.
Хеч иккиланишсиз айтиш мумкинки, мазкур лойиҳа давлат фуқаролик хизмати соҳасида илғор хорижий тажрибаларга асосланган янги тартиб-таомилларни, шаффоф механизмларни яратилишига хизмат қилади.


ОРИФЖОН ИБРАҲИМОВ,
Наманган вилоят адлия бошқармаси
етакчи маслаҳатчиси.