Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Адлия бўлими аралашуви билан фуқаронинг иш ҳақи ундириб берилди


Фуқаро А.Х.нинг Наманган шаҳар “ZUMAR” МЧЖ томонидан ойлик иш ҳақини тўлаб берилмаётганидан норози бўлиб йўллаган мурожаати кўриб чиқилди.

Аниқланишича, фуқаро А.Х. 2017 йил январь ойидан 2019 йил февраль ойигача “ZUMAR” МЧЖда хайдовчи вазифасида ишлаган, ишлаган даврига ойлик иш ҳақи ҳисобланган, лекин 1 256 863 сўм тўлаб берилмаган қарздорлик мавжуд бўлган.

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 154-моддасида иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатьий назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ Меҳнат кодексининг 161-моддасида кўрсатилган муддатларда тўлаши шартлиги, 161-моддасида эса меҳнатга ҳақ тўлаш ҳар ярим ойда бир мартдан кам бўлиши мумкин эмаслиги қатьий белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 март кунги “Иш ҳақи ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 88-сонли қарорининг 3-бандида мулкчилик шаклларидан қатьий назар корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари ходимларга иш ҳақи ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун шахсан жавоб беришлари белгилаб ўтилган.

Мурожаатни кўриб чиқиш давомида “ZUMAR” МЧЖ томонидан фуқаро А.Х.га ҳисобланган, лекин тўлаб берилмаган 1 256 863 сўм ойлик иш ҳақи, жорий йил 13 июль куни тўлиқ тўлаб берилди.


Музаффар Киргизов,

Наманган шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси