Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

“Сарҳисоб: амалга оширилган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар”


Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, адлия органлари томонидан “Одилона қонунларни қабул қилиш, жамиятда қонунга ҳурмат рухини қарор топтириш — демократик ҳуқуқий давлат кўришнинг гаровидир” деган концептуал ғояни ҳаётга татбиқ этишга қаратилган ягона давлат ҳуқуқий сиёсати амалга оширилишини таъминлаш борасида муҳим ишлар амалга оширилмоқда.
Дарҳақиқат, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан бу борада бир қатор ишлар амалга оширилди.
Хусусан, қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида бошқарма ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг жами 21 та қарорлари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди ҳамда уларнинг 21 та қарори давлат ҳисобига олинди.
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига ва ижрочиларга етказиш мақсадида бошқарма томонидан 378 та тарғибот тадбирлари ўтказилиб, шундан 271 таси оммавий ахборот воситалари орқали, 85 таси оғзаки ҳуқуқий тарғиботларни, 21 таси кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил этди.
Шунингдек бу даврда, “Наманган вилоятида соҳавий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни масъулларга етказишга оид “Мастер класс” ўтказиш бўйича тадбирлар режаси доирасида, “Адлия - депутатга кўмакдош” шиори асосида 100 дан ортиқ ўқув курслари, Ёшлар фаоллигини кўрсатиш ҳамда тенгдошдан-тенгдошга тамойилини ёшлар онгига сингдириш мақсадида Street-law (кўча ҳуқуқи-оддий ҳуқуқ) тадбирлари ўтказилди.
Ҳуқуқий тарғибот ишларини янада самарали ташкил этиш мақсадида Наманган вилоят адлия бошқармасининг таклифига биноан жорий йилнинг 17 июнь кунида Наманган вилоят ҳокимининг “Қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни аҳоли ва ижрочиларга етказиш, шунингдек жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга қаратилган ҳуқуқий ахборотларни ҳамда тарғибот материалларини тайёрлаш ва тезкор тарқатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 311-сонли қарори қабул қилинди.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш соҳасида 2020 йилнинг ўтган даври давомида бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари иш юритувига жами 1932 та мурожаат келиб тушган бўлса, уларнинг 1354 таси қаноатлантирилди, 356 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 145 та мурожаат тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун ваколатли органларга юборилиб, 12 та мурожаат кўрмасдан қолдирилган ва 65 та мурожаат ижрода қолган.
Мазкур мурожаатларни кўриб чиқиш натижаси бўйича 110 та тақдимнома, 299 та 2 млрд. 65 млн. 53 минг сўмлик судларга даъво аризалари, 22 та айбор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклиф, 7 та жиноий таклиф ва 15 та бошқа турдаги таъсир чоралари қўлланилди.
Қўлланилган таъсир чоралари натижасида 12 нафар айбдор шахслар интизомий, 33 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилиб, 58 та ҳужжатлар бекор қилинган бўлса, 2 млрд. 25 млн 493 минг сўм пул маблағи ундирилиши таъминланди.
Шунингдек, ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш соҳасида бошқарма томонидан жами 10 та идораларда ўрганиш ўтказилиб, 26 та қонун ҳужжатлари таҳлил қилинди. Ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллар натижасида 4 та таҳлилий маълумотлар киритилди, 26 та муаммо ва камчиликлар аниқланди ҳамда мазкур муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан 4 та таклиф киритилди.
Шу билан биргаликда, бошқарма томонидан ўтказилган 10 та ўрганишлар натижаларига кўра жами 2 924 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, мазкур қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 26 та тақдимнома, 20 та огоҳнома ҳамда 20 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар киритилди.
Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган мансабдор шахсларнинг 21 нафари интизомий жавобгарликка тортилиб, шундан 2 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ–5816-сон “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги 156-сон “Нодавлат нотариал фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан Наманган вилоят адлия бошқармаси тизимида фаолият кўрсатиб келган барча (42 нафар) давлат нотариал идоралари нотариусларига хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия тўғридан-тўғри расмийлаштириб берилиб, уларни тўлиқ ҳисоб рўйхатига олиниши таъминланди.
Албатта, амалга оширилган ишларга маҳлиё бўлиб қолмай, келгусида фаолиятни янада жонлантириш, самарали иш ташкил қилиш лозим бўлади. Зеро, Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган “Ҳар бир давлат хизматчиси ҳар куни ўзининг меҳнати билан эгаллаб турган лавозимига лойиқлигини исботлаши шарт!” деган ғояни амалда рўёбга чиқариш, фаолиятида “фуқаролар адлия идоралари фаолиятидан рози бўлиши керак” деган тамойилга амал қилиш ҳамда қонун ҳужжатларида адлия органларига юклатилган вазифа ва функцияларни тўлақонли амалга ошириш ҳар бир адлия ҳодимининг бош мақсади бўлмоғи лозим.


Улуғбек Исматиллаев,
Наманган вилоят адлия бошқармаси
бошлиғининг биринчи ўринбосари