Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

COVID-19 пандемияси карантини шароитида ННТлар хаётининг муҳим вазифалари.


Наманган вилоят адлия бошқармаси ҳузуридаги жамоатчилик кенгашининг ташаббуси билан 2020 йил 09 июль куни Наманган "Ёшлар маркази"да навбатдаги кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилиш “COVID-19 пандемияси карантини шароитида ННТлар ҳаётининг муҳим вазифалари”га бағишланди.
Жамоатчилик кенгаши аъзолари билан биргаликда йиғилишда вилоятдаги ННТлари раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилишда карантин даврида ННТлар томонидан режалаштирилган тадбирларни масофадан амалга ошириш, онлайн иш услубида ишлаш, моддий кўмакка муҳтож аҳоли қатламига хайрия ёрдамларини ташкил этиш борасида нималарга асосий эътибор берилиши лозимлиги борасида фикрлар мухокама қилинди.

Шунингдек, режада белгиланган вазифаларни ўз муддатларида амалга ошириш борасида аъзоларнинг маъсулиятини ошириш, тадбирларни тўла бажарилишига эришиш учун барча ташаббусларни бирлаштирган ҳолда харакат қилишга келишилди.

Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими