Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Қарор моҳияти ва ижроси онлайн семинарда муҳокама этилди.



Жорий йилнинг 10 июль куни вилоят адлия бошқармаси томонидан ваколатли идоралар билан ҳамкорликда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида”ги Низом ижросини таъминлаш, ҳуқуқни қўллашда тўғри амалиётни йўлга қўйиш ҳамда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш мақсадида соҳага масъул бўлган давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари иштирокида видеоконференция режимида семинар ўтказилди.
Семинарда адлия органлари, қурилиш, кадастр, солиқ идоралари раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирок этишди.
Семинарда “YERELEKTRON” AATга киритилаётган ер участкалари бўйича маълумотларни жойлаштиришдаги камчиликлар, асоссиз рад этиш ҳолатлари, тизимга ер участкаларини киритишда сусткашликка йўл қўйиб келаётган ҳудудларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, тизимга киритилган ер участкаларининг аукционга чиқаришгача бўлган босқичда белгиланадиган минимал қиймат миқдорини ҳисоблаш тартиби, амалиётда йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилиниб, масъул ходимларга тушунтиришлар бериб ўтилди.
Семинар якунида масъул идора раҳбарлари ва ходимлари “YERELEKTRON” AATга ер участкаларини киритишда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, бўш ер участкаларини тизимга киритишдаги камчиликларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилиб, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан огоҳлантириб ўтилди.

Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими.