Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Ишонч ва масъулият!


Албатта ҳар бир рағбат инсонга ғурур ва ифтихор бағишлайди, шу билан бирга юксак масъулият, олдиндаги марраларга ишонч туйғусини, шижоат ҳисини туйишдек бахт беради.
Сир эмаски, бугунги кунда мустақил фикрловчи, ишонч-эътиқодли ва замон талабига мос келадиган кадрларни етказиб беришда адлия органлари етакчи ўринга эгадир.
Бугун Наманган вилоят адлия бошқармасида ўтказилган навбатдаги тадбирда ҳам адлия вазирлиги тизимидаги янги тайинлов билан ходимлар таништириб ўтилди.
Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан шу кунга қадар Наманган вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Сардорбек Султанбаевич Азизов Адлия вазирлиги Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тадбирда бошқарма бошлиғи бошчилигида барча ходимлар янги лавозимга тайинланган С.Азизовга машаққатли ва масъулиятли лавозимни бажаришда ишонч билдирдилар.


Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими