Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Тадбиркор манфаатини кўзлаб...




Тадбиркор ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмларидан бири — бу унинг мурожаатини зудлик билан кўриб чиқишдир.
Бу борада адлия органлари томонидан самарали ишлар ташкил қилинмоқда. Эътиборингизни адлия бўлими томонидан кўриб чиқилган мурожаатга қаратмоқчимиз.
Чуст туман адлия бўлими томонидан “MARJONA SHAXNOZA” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Б.Файзуллаевнинг мурожаати кўриб чиқилди.
Мурожаатни кўриб чиқиш давомида 2019 йилнинг 2 январь куни “Чуст туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси ва “MARJONA SHAXNOZA” МЧЖ ўртасида Машина ва механизмларни ишлатиш тўғрисидаги шартнома тузилганлиги, бироқ, Чуст туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси шартномавий мажбуриятларни бажармаган ҳолда 506 301 983 (беш юз олти миллион уч юз бир минг тўққиз юз саксон уч) сўмлик қарздорликни тўламаганлиги маълум бўлди.
Мурожаатни кўриб чиқиш якуни бўйича бўлим томонидан “MARJONA SHAXNOZA” МЧЖ манфаатини кўзлаб Чуст туманлараро иқтисодий судига машина ва механизмларни ишлатганлик учун 506 301 983 сўмлик қарздорликни ундириш юзасидан суд буйруғи чиқаришни сўраб ариза киритилди.
Мазкур ариза жорий йилнинг 29 июнь куни Чуст туманлараро иқтисодий судида кўриб чиқилиб, “Чуст туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси ҳисобидан “MARJONA SHAXNOZA” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 2020 йил 1 май ҳолатига тан олинган 506 301 983 (беш юз олти миллион уч юз бир минг тўққиз юз саксон уч) сўм қарздорликни ундириш ҳақида суд буйруғи чиқарилди.


Ражабов Жавлон
Чуст туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси