Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Ишонч ва масъулият.


Ишонч ва масъулият.

Ойнинг энг яҳши ходими маълум бўлди!

Албатта ҳар бир рағбат инсонга ғурур ва ифтихор бағишлайди, шу билан бирга юксак масъулият, олдиндаги марраларга ишонч туйғусини, шижоат ҳисини туйишдек бахт беради.
Хабарингиз бор, Адлия вазирилги томонидан “Ойнинг энг яхши ходими” танлови жорий этилган бўлиб, ушбу танлов барча ҳудудий адлия органларида ҳам мунтазам равишда ўтказилиб келинмоқда. Шунга кўра, ўтказилган сўровнома натижаларига кўра 2020 йилнинг май ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” сифатида Тўрақўрғон туман туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Раззақова Фароғатхон Ғофуржоновна топилди.
Наманган вилоят адлия бошқармаси ходимлари Раззақова Фароғатхонни ҳар доим меҳнат ва ижро интизомига риоя этиши, ҳуқуқни қўллашдаги интелектуал салоҳияти ҳамда одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этиш каби фазилатларини ҳурмат қилади ва ушбу танлов унинг меҳнат фаолиятидаги масъулиятни янада оширишга ҳизмат қилишига ишонади.
Наманган вилоят адлия бошқармаси жамоаси Раззақова Фароғатхонни ушбу эътироф билан самимий муборакбод этади, унинг келгусидаги ишларида омад ва зафарлар тилайди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу танлов анъанавий бўлиб, ҳар ой якунида ўтказилади ва фақат бир нафар ходим “Ойнинг энг яхши ходими” деб топилади.


Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.