Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Ҳал бўлаётган муаммолар.


Хабарингиз бор, ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойга нисбатан эгалик ҳуқуқини эътироф этиш бўйича ўтказилган бир марталик акция доирасида 400 мингдан зиёд кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган эди. Яъни, 400 мингдан ортиқ оила ўз уй-жойига, кичик ватанига нисбатан ҳуқуқий кафолатларни қўлга киритган эди.
Шу каби масалалар ҳали-ҳамон учраб турибди. Бундай вазиятларда адлия бўлимлари томонидан мурожаатлар ҳолисона кўриб чиқилиб, қонун доирасида фуқаролар манфаатлари йўлида ҳал этиб келинмоқда.
Мурожаатлардан бири Мингбулоқ туманида яшовчи фуқаро Ю.Қаххаровага тегишли. Фуқаро ўзи яшаб турган уйининг ҳужжатларини тиклаш ва янгилаш мақсадида “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр” туман филиалига бундан бир неча ой аввал мурожаат қилган. Туман филиали ходимлари кадастр хужжатини тайёрлаб бермаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, кортаграфия ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2015 йил 22 окятбрдаги 33-сон қарори билан тасдиқланган “Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш қоидалари”нинг 7-бандига кўра, ариза келиб тушган куннинг ўзида Қорақолпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали билан юридик ва жисмоний шахс ёки уларнинг ошончли вакиллари ўртасида кадастр йиғмажилдини тайёрлаш бўйича шартнома тузилиши кераклиги белгиланган. Бироқ, филиал томонидан фуқаронинг мурожаат қаноатлантирилмаган.
Бир неча маротаба оворагарчиликлардан сўнг туман адлия бўлимига мурожаат қилган. Туман адлия бўлими томонидан Наманган вилоят “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр” Мингбулоқ туман филиалига аниқланган ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди.
Киритилган тақдимномага асосан Гулистон МФЙ, Тинчлик кўчаси, 18-уй манзилига тегишли кадастр хужжатлари тайёрлаб берилиши таъминланди ва қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган “Ер тузиш ва кўчмасмулк кадастр” туман филиали масъул ходимига иш берувчи томонидан интизомий чора кўрилди.


Нодирбек Рахимов
Мингбулоқ туман адлия бўлими ходими