Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Бўлим фаолиятига бир назар


Наманган вилоятида ҳозирги кунда 35 та давлат нотариал идораси ҳамда 48 та нотариус штат бирлиги мавжуд бўлиб, шундан 33 та давлат нотариал идорада 42 нафар нотариуслар фаолият олиб бормоқда.
Шунингдек, 41 нафар нотариус ёрдамчиси, 80 нафар нотариус котиблари ҳамда 6 нафар нотариус стажёри фаолият олиб бормоқда.
Изоҳ: Наманган вилоятида 48 та нотариус, 48 та нотариус ёрдамчиси, 12 та нотариус стажёри ҳамда 55 та нотарус котиби штати мавжуд.
2019 йил давомида давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан жами 222 800 та турли хилдаги нотариал ҳаракатлар амалга оширилди. Шундан 2 768 та нотариал ҳаракат (2018 йил давомида 992 та) сайёр тартибда амалга оширилди.
Амалга оширилган нотариал ҳаракатлар натижасида 54 млрд. 660 млн. 695 минг 115 сўм миқдорда давлат божи ҳамда кўрсатилган пуллик ва техник тусдаги ҳуқуқий хизматлар учун 13 млрд. 335 млн. 223 минг 543 сўм миқдорида ҳақ ундирилди.
Адлия бошқармаси ҳузуридаги нотариат архиви томонидан амалга оширилган 1 299 та ҳаракат натижасида 3 млн. 668 минг
сўм миқдорида ҳақ ундирилди.
Ўтказилган хизмат текширувлари бўйича.
2019 йил давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида 2 маротаба ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар талаби асосида давлат нотариал идоралари нотариуслари хатти-ҳаракатлари устидан 13 маротаба жами
15 маротаба (2018 йилнинг мос даврида 8 та) хизмат текширувлари ўтказилди.
Ўтказилган хизмат текширувлари давомида кўтарилган масалалар ўз исботини топмади (2018 йилнинг мос даврида ўз исботини топмаган).
Келиб тушган шикоятлар бўйича.
Ҳисобот даври давомида давлат нотариал идоралари хатти-ҳаракатлари устидан жами 11 та (2018 йилнинг мос даврида 26 та) шикоят келиб тушган бўлиб, шундан 3 таси (2018 йилнинг мос даврида 11 та) асосли деб топилиб, қаноатлантирилган (Шикоятлар рўйхати илова қилинади).
Қаноатлантирилган мурожаат ижроси бўйича 2 нафар нотариус (Ф.Усманова, Р.Қобилов) ва 1 нафар нотариус котибига (М.Тўрахўжаева) “Ҳайфсан” интизомий жазо ҳамда 2 нафар нотариусга (А.Иброхимов, Б.Турсункулов) ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизи миқдорда жарима интизомий жазо чораси қўлланилди.
Нотариус стажёрлари фаолияти бўйича:
Наманган вилоят адлия бошқармаси тизимида жами 12 та стажёр нотариус штати мавжуд бўлиб, ҳозирги кунда 6 нафар нотариус стажёри фаолият кўрсатиб келмоқда. Шундан тўрт нафари (Ф.Муллаев, С.Хаджаева, Қ.Акбаров, А.Назиров,) июль ойида стажировка фаолиятини якунлайди.
Шунингдек, 2019 йил давомида 8 нафар нотариус стажёри стажировка фаолиятини якунлади.
Малака комиссияси фаолияти бўйича:
Бошқарма ҳузуридаги малака комиссияси томонидан 2019 йил давомида жами 4 маротаба малака комиссияси йиғилишлари ўтказилиб, ушбу малака комиссияси йиғилишларида малака имтиҳонидан ўтиш учун ҳужжат топширган жами 13 нафар талабгордан 11 нафари малака имтиҳони топширган деб, 1 нафари малака имтиҳонини топширмаган деб топилди.
Шунингдек, 1 нафари талабгор малака комиссиясининг мажлисига келмаган.
Нотариус лавозимига берилган танловлар бўйича:
Наманган вилоят адлия бошқармаси тизимида жорий йилнинг 1 январь ҳолатига жами 6 та вакант нотарус штати мавжуд бўлиб, шундан 1 таси Наманган шаҳар 3 сон, 1 таси Чортоқ туман 2-сон, 1 таси Янгиқўрғон туман 1-сон, 2 таси Чуст туман 1 ва 3-сон ҳамда 1 таси Наманган туман 2-сон ДНИлари кесимига тўғри келади.
Ўтган давр мобайнида вилоятдаги мавжуд вакант нотариус лавозимларига ўтказилган танловларда жами 16 нафар талабгор иштирок этиб, шундан 8 нафари ғолиб деб топилди.
Ўтказилган ўрганишлар бўйича:
Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан 10 та ДНИ (Наманган шаҳар 1,2,6,10,13, Норин, Янгиқўрғон, Косонсой ва Тўрақўрғон, Чортоқ туман 1-сон ДНИ) фаолияти комплекс ўрганилди.
Комплекс текшириш натижасига кўра, Наманган шаҳар 2-сон ДНИ катта нотариуси Э.Кучкаров ҳамда идора котиблари Х.Иминов ва М.Қаюмовларга нисбатан Меҳнат кодексининг 181-моддаси 1-қисмига асосан “Ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган.
Баҳолаш бўйича:
Давлат нотариал идоралари нотариусларининг 2018 йил II ярим йиллик фаолиятини баҳолаш натижаларига кўра вилоятда фаолият олиб борувчи жами 33 нафар нотариуслардан 19 нафари фаолияти “яхши”, 12 нафари фаолияти “қониқарли” ва 2 нафари фаолияти эса “талабга жавоб бермайди” деб баҳоланган.
Хусусан, нотариусларнинг ҳисобот давридаги фаолияти баҳоланганда 2 нафар (Э.Кучкаров, Н.Хакимов) нотарус фаолияти “талабга жавоб бермайди” деб баҳоланган.
Давлат нотариал идоралари нотариусларининг 2019 йил I ярим йиллик фаолиятини баҳолаш натижаларига кўра вилоятда фаолият олиб борувчи жами 39 нафар нотариуслардан 7 нафари фаолияти “аъло” (0/7), 20 нафари фаолияти “яхши” (19/20), 12 нафари фаолияти “қониқарли” (12/12) деб баҳоланган.
Давлат нотариал идоралари нотариусларининг 2019 йил II ярим йиллик фаолиятини баҳолаш натижаларига кўра вилоятда фаолият олиб борувчи жами 41 нафар нотариуслардан 11 нафари фаолияти “аъло” (7/11), 24 нафари фаолияти “яхши” (20/24), 5 нафари фаолияти “қониқарли” (12/5) ва 1 нафари фаолияти эса “талабга жавоб бермайди” деб баҳоланди.
Хусусан, нотариусларнинг ҳисобот давридаги фаолияти баҳоланганда 1 нафар (Б.Турсункулов) нотарус фаолияти “талабга жавоб бермайди” деб баҳоланди.
Ўтказилган тадбирлар бўйича:
Бўлим томонидан 2019 йил давомида давлат нотариал идоралари нотариуслари ва ходимлари иштирокида 10 га яқин нотариат соҳасидаги ўзгаришлар ва бу соҳада йўл қўйилаётган камчиликларга бағишланган ушрашувлар ва муҳокама йиғилишлари ўтказилди.

 Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими бошлиғи Ғ.Урунбаев