Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Йил сарҳисоби: кадрлар бўлими


Бошқарма ва унинг тизимига ходимларни ишга қабул қилиш: 2019 йил давомида бошқарма томонидан жами 38 нафар ходим ишга қабул қилинган бўлиб, шундан, 10 нафари адлия бўлимларига, 28 нафари давлат нотариал идораларига ишга қабул қилинган.
Меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича: Бошқарма томонидан жами 36 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган бўлиб, шундан, 4 нафар бошқарма, 8 нафар адлия бўлими, 24 нафар давлат нотариал идоралари ходимлари билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган.
Бошқа лавозимга ўтказиш бўйича: Бошқарма томонидан жами 67 нафар ходим бошқа лавозимга ўтказилган бўлиб, шундан, 6 нафар бошқарма, 20 нафар адлия бўлими, 41 нафар давлат нотариал идораси ходимлари бошқа лавозимга ўтказилган.
Танловлар ўтказиш бўйича: 2019 йилнинг давомида бўлим томонидан 13 маротаба танлов ўтказилиб, ушбу танловга 106 нафар талабгор иштирок этиш истагини билдириб, ариза билан мурожжат қилган ва танлов натижасига кўра, 31 нафар номзод танлов асосида ишга қабул қилинган.Шунингдек, танловлар шаффофлигини таъминлаш мақсадида 4 марта онлайн тарзда узатилиб, барча фуқаролар кузатиш имкони яратилди.
Махсус унвон – мартаба даражаларига тавсия этиш бўйича: Бўлим томонидан 2019 йил давомида Низом талабларидан келиб чиқиб, бошқарма ва унинг тизимидаги давлат нотариал идораларидаги 52 нафар ходимлари махсус унвон – мартаба даражаларига тавсия этилган.
Ходимларга нисбатан қўлланилган интизомий жазо чоралари бўйича: Бошқарма томонидан жами 40 нафар ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди. Шундан, 3 нафар бошқарма, 4 нафар адлия бўлими, 33 нафар давлат нотариал идоралари ходимларига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган. Шу билан бирга, 31 нафар ходимларни ҳозирги кунда ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариб, меҳнат ва ижро интизомига риоя қилаётганликлари, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ривожлантиришда қўшаётган ҳиссаларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 183-моддаси 2-қисмига асосан муддатидан олдин олиб ташланган.
Ходимларни рағбатлантириш бўйича: Бошқарма томонидан жами 100 нафар ходим “интизомий жазо чорасини муддатидан олдин олиб ташлаш, фахрий ёрлиқ, пул мукофот”лари билан рағбатлантирилди.Шундан, Бошқарманинг 5 нафар ходими интизомий жазо чорасини муддатидан олдин олиб ташлаш, 5 нафар ходими фахрий ёрлиқ, 3 нафари ташаккурнома, 10 нафар ходими пул мукофоти; Адлия бўлимларининг 5 нафар ходими интизомий жазо чорасини муддатидан олдин олиб ташлаш, 6 нафар ходими фахрий ёрлиқ, 7 нафар ходими пул мукофотлари билан рағбатлантирилди. Давлат нотариал идораларининг 22 нафар ходими интизомий жазо чорасини муддатидан олдин олиб ташлаш, 16 нафар ходими фахрий ёрлиқ, 11 нафар ходими пул мукофотлари билан рағбатлантирилди. Бундан ташқари 30 июнь “Ёшлар куни” муносабати билан бошқарма бошлиғи бошқарма ҳамда унинг тизимидаги ёшлар билан учрашиб, улар билан очиқ мулоқотда бўлди. Учрашув сўнгида тизимда виждонан ишлаб келаётган бир қатор ёшлар бошқарма бошлиғининг фаҳрий ёрлиғи билан тақдирландилар.
Қолаверса бошқарма ҳамда унинг тизимида узоқ йиллардан буён фаолият юритиб келётган ҳамда ўз хизмат вазифасини виждонан бажариб ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган 2 нафар ходим бошқарма томонидан Россия Федерациясиснинг Кисловодск шаҳрида жойлашган “Ўзбекистон” дам олиш сиҳатгохига юборилди. Ўтказилган рейд тадбирлари бўйича: Бошқарма томонидан жами 46 маротаба бошқарма тизимидаги идораларга тезкор рейд тадбирлари ўтказилди. Шундан, 9 марта адлия бўлимларида, 37 маротаба давлат нотариал идораларида рейд тадбирлари ўтказилди. Рейдлар натижасида 7 нафар ходимга интизомий жазо чораси қўлланилди. Шундан 2 нафари нотариус. Ўтказилган сирли мижоз тадбирлари бўйича: Бошқарма томонидан жами 14 маротаба бошқарма тизимидаги идораларга тезкор сирли мижоз тадбирлари ўтказилди. Шундан, 14 маротаба давлат нотариал идораларида сирли мижоз тадбирлари ўтказилди. Тадбир давомида 1 нафар котибга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган. Махсус хабар бериш тартиби бўйича: Адлия органлари ва муассасалари томонидан турли ҳодиса ва ҳуқуқбузарликлар юзасидан вазирлик марказий аппаратига мазкур Низомнинг 14-иловасида келтирилган Адлия органлари ва муассасалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилиши лозим бўлган махсус хабарлар рўйхатига мувофиқ махсус хабарлар берилиб келиниши таъминланган. Бўлим томонидан турли ходиса ва ҳуқуқбузарликлар юзасидан махсус хабар берилмаган. Хизмат текшируви ўтказиш бўйича: Бошқарманинг масъул ходимлари томонидан 2019 йил давомида бошқарма ва унинг тизимидаги айрим ходимларига нисбатан 18 маротаба хизмат текшируви ўтказилган. Ушбу текширувлар натижасига кўра, 1 нафар ходимга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддаси 1-қисмига асосан “Ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилган.
Ходимларнинг малакасини ошириш бўйича: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг адлия органлари ва муассасаларида кадрлар билан ишлаш бўйича 2019 йилга мўлжалланган дастури банлари ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан 2019 йилнинг биринчи ва иккинчи ярим йиллик учун тасдиқланган тақсимот-режадаги барча ходимлар Юристлар малакасини ошириш марказида ходимларнинг малакаси оширилиши таъминланди.
Шунингдек, бошқарма ҳузуридаги нотариал архивининг 1 нафари ходими ва Кадрлар бўлими бош маслаҳатчиси Тошкент шаҳрида алоҳида дастур асосида малака ошириши таъминланди. Бундан ташқари барча адлия бўлимлари бошлиқлари ва бошқарманинг Нодавлат нотижорат бўлими бошлиғи 2019 йилда бўлиб ўтадиган сайловлар олдидан сайлов бўйича билимларини ошириш мақсадида 3 кунлик малака ошириш курсларига юборилди.
Аттестация ўтказиш бўйича: 2019 йилда Аттестациядан ўтказиш жараёнини видеотасвирга олиниши ва интернет тармоғида тўғридан-тўғри уланишини таъминлаш бўйича янгича ёндашувлар амалга оширилди. Жорий йил давомида 3 маротаба 8 нафар ходим аттестациядан онлайн тарзда ўтказилди. Аттестацияларда Бошқарма ҳамда унинг тизимида ишловчи ходимлар вазирлик масъул ходимлари ҳамда бир қатор жамоатчилик вакиллари (Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда Вилоят хотин-қизлар қўмитаси масъул ходимлари) иштирок этди.
Ҳар ўқув йили якуни билан Тошкент давлат юридик университетининг битирувчи ёшлари тўғрисидаги маълумотлар олиниб, улар билан алоқа воситалари орқали ҳамда учрашувлар ташкил этиш йўли билан бўш иш ўринларига ҳужжат топшириш бўйича тавсиялар бериб келинмоқда.
Бугунги кунда Наманган вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимларига ишга қабул қилинаётган ҳамда вазирлик номенклатурасига кирувчи лавозимларга тайинлашда тўлиқ видеконференция алоқасидан фойдаланилмоқда.
Тизимда 0,5 ставкада ишлаётган ходимларни тўлиқ ставкага ўтказиш чоралари кўриб борилмоқда. Жорий йил давомида 6 нафар ходимлар тўлиқ ставкага ўтказилди. Узоқ муддатдан буён айнан бир лавозимда ишлаётган ходимларни жорий йилнинг апрель ойида 13 нафари ротация қилинди.
Ҳудудий адлия органларида ходимлар орасида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этиши олдини олиш мақсадида амалий семинарлар ўтказилди. Йил давомида 5 маротаба шундай учрашув ва семинарлар ўтказилиб, барча меъёрий ҳужжатлар билан таништирилди.
Адлия органлари томонидан бошқа ташкилотларда ўрганиш ўтказишда одоб-аҳлоқ қоидаларини янада такомиллаштириш мақсадида, ўрганиш ўтказилаётган ташкилот ходимлари билан бирга умумий овқатланиш жойларига боришни таъқиқлаш бўйича тегишли буйруқлар қабул қилинди.
Бошқармада фуқароларни видео-кузатув камералари билан жиҳозланган махсус хонада қабул қилиш амалиёти йўлга қўйилган.
Бугунги кунда барча давлат нотариал идоралари биноларига Коррупцияга қарши курашиш бўйича кўргазмали материаллар, Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар бўйича хабар бериш юзасидан бошқарманинг боғланиш мумкин бўлган телефон рақамлари тўғрисидаги маълумотлар осиб қўйилиши таъминланган. Ўтган давр мобайнида коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида мурожаатлар келиб тушмади.
Намунали ва виждонан ишлаб келаётган ходимлар орасидан “Ойнинг энг яхши ходими”ни аниқлаш мақсадида комиссия ташкил этилган йил давомида 12 нафар ходимлар (6 нафар бошқарма ходими, 4 нафар адлия бўлими ва 2 нафари нотариал идоралар) ойнинг энг яхши ходими деб топилиб уларга Адлия вазири буйруғида кўрсатилган миқдорларда моддий рағбатлантириш чоралари кўрилди.
Ходимларнинг маънавий савиясини ошириш мақсадида ходимларни театр, музей ва маданий-кўнгилочар тадбирларга, уюшган ҳолда ички туризм тадбирларига жалб этиш мақсадида 2018 йилда Самарқанд шаҳрига, 2019 йил март ойида Бухоро шаҳрига саёҳатлар ташкил этилди.
2019 йил 2 март 28 декабрь кунлари барча ходимларнинг оила аъзолари билан биргаликда оилавий теартга бориши таъминланган.
Бундан ташқари ҳар бир байрамда бутун жамоа иштирокида байрамни кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида байрам тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. Ходимларни дам олишини мазмунли ўтказиши ва ишчанлик кайфиятини кўтариш мақсадида МДҲ давлатларида жойлашган санатория-соғломлаштириш муассасаларига ҳамда ривожланган давлатларга стажировкага юбориш йўлга қўйилиб, йил давомида 2 нафар ходим санаторияга ва 2 нафар ходим ривожланган давлатларда семинарларда иштирок этиб қайтди.
Ходимларни соғлом турмуш тарзини рағбатлантириш мақсадида ходимларни муайян спорт тури билан шуғулланишини ташкиллаштириб келинмоқда. Наманган вилояти юридик коллежи спорт анжомлардан фойдаланган ҳолда мини футбол, волейбол билан мунтазам шуғулланиши йўлга қўйилган. Шунингдек, Баркамол авлод спорт мажмуасида сузиш спорти билан шуғулланувчилар учун шароитлар яратилган.
2019 йил 23 ноябрь кунлари Наманган вилоят Юридик коллежида водий адлия бошқармалари хордимлари ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича “Водий кубоги” ўтказилди ва унда Наманган вилоят адлия бошқармаси жамоаси 1-ўринни эгаллади.
2019 йилнинг 5 декабрь куни соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги муносабати билан адлия бошқармаси тизимида эркаклар ўртасида спортнинг “мини футбол” тури бўйича, аёллар ўртасида “волейбол” бўйича “Бошқарма бошлиғи кубоги” ташкил этилди.

Кадрлар бўлими