Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Мурожаатлар таҳлили - тараққиёт омили


Халқимиз қалбидаги дардларни даволаш, уларни қийнаётган муаммо билан қизиқиш, ҳуқуқий манфаатларига ва касб-корларига зиён етишини олдини олиш буларнинг барча барчаси адлия идоралари эътибор марказида. Оддийдек кўринган ҳар қандай масалани туб илдизига эътибор қаратар экансиз, унга баҳо беришингиз анча осонлашади. Ана шундай масалалар билан Наманган вилоят адлия бошқармасининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимига келиб тушаётган ҳар қандай мурожаат эътибор марказидадир.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш. Ушбу соҳа мана бир неча йиллардан буён халқ ишончига кириб, уларни оғирини енгил қилишга астойдил бел боғлаган. Фаолиятимизга баҳо беришдан олдин таҳлилларга эътибор қаратишни лозим деб топдик. Биргина 2019 йил давомида бўлимга жами 736 та ариза ва шикоятлар келиб тушган. Бўлим томонидан ушбу мурожаатларнинг 231 таси кўриб чиқилиб, шундан 110 таси қаноатлантирилган, 121 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 291 та мурожаат кўриб чиқиш учун адлия бўлимларига юборилган ва 211 та мурожаат кўриб чиқиш учун тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилиб, 8 та мурожаат кўрмасдан қолдирилган.
Бўлим томонидан ўтказилган ўрганишлар ҳамда мурожаатларни ўрганиш якуни бўйича фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан давлат органи ва ташкилотларига таъсир чоралари киритилди. Жумладан 33 та тақдимнома, 9 та маъмурий таклиф, 5 та огоҳнома ва судларга 31 та даъво аризалари киритилди. Киритилган таъсир чораларга асосан 11 нафар мансабдор шахслар интизомий, 9 нафар мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.
Шунингдек, киртилган даъво аризаларга асосан 166 млн 738 минг сўм ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори ва суд буйруқлари чиқарилди. Шунингдек, тақдимномаларга асосан 225 млн 049 минг сўм ундирилган.
Мурожаатларни таҳлил қилар экансиз, мавзуси ва моҳияти аслида бир ҳил инсон манфаатларига бориб тақалади. Бироқ, муаммо турлича эканлигига гувоҳ бўласан киши.
Шундай мурожаатлардан бири Чуст туман адлия бўлими томонидан ўрганилди. Тумандаги таълим муассасаларида ўтказилган тадбирда, яъни ходимлар ўртасида сўровнома ўтказиш, меҳнат ҳуқуқига риоя этилиши юзасидан суҳбатлар давомида 2019 йилнинг 5 февраль куни Чуст тумани, Тепақўрғон МФЙ да яшовчи фуқаро М.Сафаева бўлим ходимларига мурожаат қилиб, у тумандаги 16-сон умумтаълим мактабида фаррош бўлиб ишлаб келганлиги, 2018 йилнинг ноябрь ойида бетоб бўлиб қолган даврида мактаб директори уни ўрнига декабрь ойида бошқа шахсни ишга олганлиги, уни касаллик варақаси борлиги инобатга олинмаганлиги, оилавий шароити оғир аҳволда эканлигини, у соғайганидан сўнг январь ойидан бери ишга тиклана олмаганлигидан норози бўлиб, ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган. Мурожаат белгиланган тартибда ўрганиб чиқилиб, мактаб директорининг фуқаро М.Сафаевани мактабга ишга қабул қилиш ҳақидаги
буйруғи чиқарилиши таъминланди.
Яна бир мурожаат эътиборимизни тортди. Чортоқ туман, Байналминал МФЙ яшовчи фуқаро Ҳ.Хакимов мурожаат қилиб Чортоқ тумани Фурқат номли истирохат боғида жойлашган чойхонаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан бузилган бўлсада, компенсация пуллари тўлаб берилмаганлигидан норози бўлиб ариза билан мурожаат қилди.
Ушбу фуқаронинг мурожаати юзасидан Чортоқ туман адлия бўлими томонидан 2019 йил 3 апрель куни фуқаро Ҳ.Хакимовнинг манфаати юзасидан жавобгар Чортоқ туман ҳокимлигига нисбатан 96 129 000 (тўқсон олти миллион бир юз йигирма тўққиз минг) сўм миқдордаги компенсация пулини ундириш бўйича фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судига даъво аризаси киритилиб, даъво ариза қаноатлантиришга эришилди.
Бу каби мурожаатлар ўтган давр мобайнида кўплаб қабул қилинди. Ҳақиқатан, одамлар ўз ҳуқуқ ва манфаатлари йўлида давлат идораларига юксак ишонч билдирмоқдалар. Зотан, инсон ҳуқуқлари олий қадрият сифатида қаралиши бежиз эмас. Чунки, халқ манфаатлари йўлида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларимиз уларнинг муаммоларини ечимига хизмат қилиши керак.


Ҳусниддин Халилов
Наманган вилоят адлия бошқармаси масъул ходими