Янгиликлар
Энди ННТлар онлайн тарзда ҳисоботларни топшириш имкониятига эгалар!
Фуқаролик жамиятини шакллантириш борасида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар натижасида нодавлат нотижорат ташкилотларининг сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. Бугунги кунда уларнинг сони 8000 дан ошди. Бошқача айтганда, нодавлат нотижорат ташкилотлар сони мустақиллик йилларида 80 баравардан ортиққа кўпайди. Шундан вилоятда 664 та ННТ ташкил этади. Бугунги кунда фуқаролик жамияти институтлари, хусусан, нодавлат нотижорат ташкилотлари давлатимизда амалга оширилаётган иқтисодий-ижтимоий дастурларнинг фаол иштирокчисига айланмоқда.
Уларни фаолиятини мувофиқлаштириш, жамоатчилик кенгаши ишини ташкил этиш ва фаолият олиб боришига кўмаклашишда Адлия идоралари ўзгача йўлдан бормоқда. Буни Наманган вилоят адлия бошқармаси мисолида ҳам кўриш мукин.
Йил бошиданоқ, жамоатчилик кенгаши вакиллари 2020 йилга мўлжалланган иш режасини тасдиқлаб олинган. Куни кеча вилоятдаги Нодавлат-нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирокида 2019 йил фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни электрон тартибда топшириш юзасидан кўргазмали семинар ташкил этилди.
Ўтказилган семинар доирасида ННТ раҳбарларига рўйхатдан ўтказувчи органга йиллик ҳисоботларни топширишда улар учун қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан
e-ngo.uz сайти ишга туширилганлиги, мазкур сайт орқали онлайн тарзда ҳисоботларни топшириш имконияти ҳам яратилганлиги, шунингдек барча ННТлар томонидан ҳисоботларни онлайн тарзда топширилиши мумкинлиги тушунтирилди.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими