Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан 2019 йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби.


Фуқаролардан келиб тушган мурожаатларини кўриб чиқилиши юзасидан:
Бошқармага инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 2019 йил давомида жами 736 та ариза ва шикоятлар келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 231 таси кўриб чиқилиб, шундан 110 таси (48 фоиз) қаноатлантирилган, 121 тасига (52 фоиз) ҳуқуқий тушунтириш берилган, 291 та мурожаат кўриб чиқиш учун адлия бўлимларига юборилган ва 211 та мурожаат кўриб чиқиш учун тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилиб, 8 та мурожаат кўрмасдан қолдирилган ва 3 та мурожаат ҳисобот охирига қолдиқ бўлиб ўтган.
Бўлим томонидан ўтказилган ўрганишлар ҳамда мурожаатларни ўрганиш якуни бўйича фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан:
33 та тақдимнома;
31 та даъво ариза;
9 та маъмурий таклиф;
5 та огоҳнома киритилди.
Киритилган таъсир чораларга асосан 11 нафар мансабдор шахслар интизомий,
6 нафар мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди. Шунингдек, киртилган даъво аризаларга асосан 166 млн 738 минг сўм ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори ва суд буйруқлари чиқарилди. Шунингдек, тақдимномаларга асосан 225 млн 049 минг сўм ундирилган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “ишонч телефони”орқали келиб тушган мурожаатларининг кўриб чиқилиши юзасидан:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “ишонч телефони” орқали фуқароларнинг 84 та мурожаати келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг
75 таси белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, 26 таси қаноатлантирилган,
49 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, қолган мурожаатларнинг 9 таси кўриб чиқиш учун бошқа ташкилотга юборилган.
Бошқарма раҳбарияти томонидан ўтказилган шахсий ва сайёр қабулларда келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан:
Бошқарма раҳбарияти томонидан тасдиқланган жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвалларига асосан Косонсой, Норин, Поп, Чуст, Чортоқ, Янгиқўрғон, Мингбулоқ, Уйчи, Учқўрғон, Тўрақўрғон, Наманган туманлари ҳамда Наманган шаҳрида сайёр қабул ташкил этилиб, ушбу сайёр қабул жараёнида жисмоний ва юридик шахслардан жами 579 та (инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасига оид 317 та, ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш соҳасига оид 40 та, ижтимоий-иқтисодий соҳаларга оид 151 та, юридик хизматлар фаолиятига оид 1 та, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига оид 2 та, бошқа соҳаларга оид 68 та) мурожаатлар келиб тушди.
Ушбу мурожаатлар бошқарманинг тегишли таркибий бўлимлари томонидан ўрганиб чиқилиб, 478 таси (82.55%; қабуллар давомида келиб тушган мурожаатларнинг умумий сонидан) хал этилди, шундан 354 та (74 %) мурожаатлар қаноатлантирилишига эришилди, 124 тасига (26 %) ҳуқуқий тушунтириш берилди, 98 таси (16.9%; қабуллар давомида келиб тушган мурожаатларнинг умумий сонидан) тегишлилиги бўйича юборилган, 1 тасини (0.2%; қабуллар давомида келиб тушган мурожаатларнинг умумий сонидан) кўриб чиқиш мурожаатчининг илтимосига кўра тугатилган.
Ўтказилган текширишлар юзасидан:
Бўлим томонидан 2019 йил давомида 97 та ўрганиш ўтказилиб, шундан 82 та ўрганишлар мурожаатлар асосида ўтказилган. Ўрганишлар натижасида жами 14 715 та камчиликлар аниқланиб 33 та тақдимнома, 9 та маъмурий таклифлар киритилди. Киритилган таъсир чораларга асосан 11 нафар мансабдор шахслар маъмурий, 9 нафар мансабдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилиб, 225 млн. сўмдан ортиқ маблағлар фуқароларга тўлаб берилди. Бундан ташқари, Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Инсон ҳуқуқи-олий қадрият” лойиҳаси доирасида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Хусусан, Бошқарманинг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан “Инсон ҳуқуқи-олий қадрият” лойиҳаси доирасида вазирлик томонидан интернет тармоғида ўтказилган онлайн сўровда иштирок этишга аҳолини жалб қилиш юзасидан ижтимоий тармоқларидаги каналларда, меҳнат жамоаларида ва аҳолининг кенг қатламларида 130 дан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилди ва ҳар бир туман (шаҳар) ларда ишловчи ходимлар ўртасида вазирлик томонидан берилган тавсиялар ва материаллардан фойдаланган ҳолда меҳнат ҳуқуқларига риоя этилиши ҳолати юзасидан жами
8 300 дан ортиқ сўров (электрон ва қоғоз шаклида) лар ўтказилди.
Шунингдек, меҳнат жамоалари, аҳоли пунктлари, жамоат жойларида (бозорлар, вокзаллар, дам олиш масканлари) фуқаролар билан учрашиб, уларнинг меҳнат ҳуқуқига риоя этиш аҳволини ўрганиш юзасидан қабуллар ташкил қилиниб, аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини жойида бартараф этиш чоралари кўрилди.
Жумладан, лойиҳа доирасида жисмоний шахслардан меҳнат ҳуқуқлари бузилиши юзасидан Адлия вазирлиги орқали 6 та мурожаат келиб тушди ва жойларда 131 та мурожаатлар қабул қилинди. Мурожаатларнинг 132 таси кўриб чиқилиб, 76 таси қаноатлантирилди, 39 таси жойида ҳал этилди, 15 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва 5 та мурожаат тааллуқлилигига кўра бошқа идора ва ташкилотларга юборилди. Мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнида жами 204 та қонунбузилиши ҳолатлари аниқланиб, камчиликларни бартараф этиш юзасидан 18 та тақдимнома, 228 та огоҳнома ва судларга 48 та (112 235 247 сўм) даъво аризалари ҳамда 6 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар киритилди. Қўлланилган таъсир чоралар натижасида 6 нафар мансабдор шахслар маъмурий ва 5 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилиб, суд қарорига асосан ходимлар фойдасига 107 769 433 сўм сумма ундирилиши таъминланди.
Бундан ташқари, Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан Адлия вазирлигининг “Инсон ҳуқуқи-олий қадрият” лойиҳаси бўйича фуқароларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларига риоя этилиши юзасидан онлайн мурожаатларни қабул қилиш ва ҳал этиш юзасидан ўтказилаётган акция доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Хусусан, бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлими ходимлари томонидан
17 маротаба сайёр қабуллар ва тарғибот тадбирлари ўтказилди. Ўтказилган сайёр қабуллар ва тарғибот тадбирлари жарёнида фуқароларга “Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари ҳамда фуқароларнинг кўчмас мулкка бўлган бошқа ҳуқуқлари тушунтирилди ва 108 та мурожаатлар қабул қилиниб, белгиланган тартибда кўриб чиқилди.
Шунингдек, акция доирасида онлайн шаклда фуқароларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларига доир 31 та мурожаат Адлия вазирлиги орқали ҳамда 32 та мурожаат бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига бевосита келиб тушди. Келиб тушган 171 та мурожаатлардан 169 таси кўриб чиқилиб, уларнинг 120 таси қаноатлантирилди, 17 таси жойида ҳал этилди,
32 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ҳамда 1 та мурожаат кўрмасдан қолдирилиб, 1 та мурожаат тегишлилигига кўра бошқа ташкилотга юборилди. Мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнида жами 115 та қонунбузилиши ҳолатлари аниқланиб, аниқланган қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан 41 та тақдимнома, 3 та огоҳнома ва судларга фуқаролар манфаатлари юзасидан умумий суммаси 1 575 143 343 сўм бўлган 33 та даъво аризалари киритилди. Киритилган тақдимномаларга асосан фуқаролар фойдасига 132 843 789 сўм, суд қарорларига асосан 678 713 983 сўм маблағ ундирилди.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими.