Янгиликлар
НАМАНГАН ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИНИНГ ҲУҚУҚИЙ ЭКСПЕРТИЗА ВА ЮРИДИК ХИЗМАТЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ СОҲАСИДАГИ 2019 ЙИЛ САРҲИСОБИ
Наманган вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан 2019 йил давомида амалга оширилган фаолияти умумлаштирилиб, таҳлил қидинди.
Бошқарма ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг жами 64 та қарорлари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, жами 58 та қарорлари эса давлат ҳисобига олинди.
Бундан ташқари, бошқарма ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида ҳокимларга жами 99 та ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг туманлар (шаҳарлар) тузилмаларига 142 та қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича тақдимот шаклида тушунтиришлар берилди.
ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ЮРИДИК ХИЗМАТ ХОДИМЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ СОҲАСИДА:
Вилоятдаги давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига жами 206 та юридик хизмати штат бирликлари мавжуд бўлиб, шундан 194 тасида олий юридик маълумотга эга бўлган юридик хизмат ходимлари ўз фаолиятини олиб бормоқдалар ҳамда қолган 12 та давлат органи ва ташкилотларидаги юридик хизмат ходими лавозими эса ҳозирда вакант ҳисобланади. Таъкидлаш жоизки, вилоятда фаолият олиб бораётган давлат органлари ва ташкилотларидаги юридик хизмат ходими лавозими бўйича мавжуд вакант штат бирликлар сони 2018 йилнинг 1 январь ҳолатига 85 тани ташкил этиб, ушбу кўрсатгични бўлим томонидан 73 та вакант штат бирликларини тўлдириш чораларини кўриш орқали 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига 12 тага камайтиришга эришилган.
Бўлим томонидан 2019 йилда юристларни малакасини ошириш бўйича “Сайёр малака ошириш” ўқув курсларини ташкил қилиш бўйича Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказидан шартномалар олиб келиниб, вилоятдаги ташкилотларга тарқатилди.
Шунингдек, 87 нафар малакасини оширмаган юридик хизмат ходимлари бўйича 58 та давлат органлари ва ташкилотларига огоҳнома чиқарилди.
Шу билан бирга, бошқарма томонидан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда жорий йилнинг 4-15 ноябрь кунлар Наманган юридик коллежининг биносида вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотларининг жами 83 нафар юрисконсультларини сайёр тартибда малакаси оширилиб, уларга белгиланган намунадаги Юристлар малакасини ошириш марказининг сертификатлари берилди.
Ўтган давр мобайнида бошқарманинг "Юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш комиссияси"га аттестациядан ўтиш учун жами 79 нафар юридик хизмат ходимлари томонидан ҳужжатлар тақдим этилган, Мазкур ҳужжатлар белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, комиссиянинг тегишли қарорига мувофиқ, жами 73 нафар юридик хизмат ходимлари аттестациядан ўтган деб, 2 нафари эса аттестациядан ўтмаган деб топилган ҳамда 4 нафарининг ҳужжатлари тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида ижросиз қайтарилган.
Юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш комиссияси томонидан атестациядан муваффақиятли ўтган юридик хизмат ходимларигабелгиланган намунадаги аттестациядан ўтганлик тўғрисида гувоҳномалар топширилди.
Наманган вилоят адлия бошқармасининг "Юридик хизмат ходимларини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш комиссияси" томонидан 2019 йил давомида вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотларидан жами 110 нафар юридик хизмат ходимларини лавозимга тайинлаш масаласини келишиш бўйича келиб тушган тақдимномалари кўриб чиқилди.
Кўриб чиқиш жараёнида 8 нафар номзоднинг ҳужжатлари ижросиз қайтарилди, шунингдек комиссия томонидан жами 102 нафар номзодни юридик хизмат ходими лавозимга тайинлаш бўйича белгиланган тартибда суҳбатдан ўтказилди.
Ўтказилган суҳбат натижаси ҳамда тегишли комиссияси қарорига асосан 13 нафар номзод суҳбатдан ўтмаган деб, 89 нафари эса суҳбатдан ўтган деб топилиб, юридик хизмат ходими лавозимига тайинлаш учун келишилди.
Шунингдек, бошқармасининг "Юридик хизмат ходимларини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш комиссияси" томонидан 2019 йил давомида вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотлари томонидан юборилган тақдимномалар асосида жами 41 нафар юридик хизмат ходимини эгаллаб турган лавозимидан озод этиш масаласи келишилди, 1 нафарига эса лавозимидан озод этиш масаласи рад этилди.
Бундан ташқари, юридик хизмат ходимларини касбий билимлари, ўқув ва амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш ва шакллантириш, шунингдек ишнинг ўзига хослиги, тайинланаётган лавозими бўйича функционал вазифаларини сифатли бажариши учун илғор тажрибани эгаллаб олишини таъминлаш мақсадида 2019 йил давомида адлия бошқармасида жами 16 та юридик хизмат ходимлари белгиланган тартибда стажировка ўтадилар.
Стажировка ўташ жараёни бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланган режага асосан Наманган вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими, Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими, Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими ҳамда Ижтимоий иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлимларида олиб борилиб, сжарировка ўташ давомида улар томонидан давлат органларида юридик хизмат фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича адлия органлари томонидан олиб борилаётган ишлар, бу борада юборилган кўрсатмалар ва бошқа ҳужжатларнинг қўлланилиши, норма ижодкорлиги фаолиятини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш амалиёти, уларни давлат ҳисобига олиш, эълон қилиш ва манфаатдор шахслар эътиборига етказиш тартиби, шартномаларнинг ҳуқуқий экспертизасини ташкил қилиш ва ўтказиш, уларнинг тузилиши ва бажарилишига оид муносабатларда юридик хизматнинг ўрнини таъминлаш масалалари билан танишилди. Шу билан бирга, ҳар бир юридик хизмат ходими ўзининг касб ва билим савиясини ошириш, дунёқарашини янада кенгайтиришга ҳаракат қилди. Сиёсий ва иқтисодий билимларини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ҳамда уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ўзлаштирилди.
Бошқарма томонидан стажировка якуни бўйича юридик хизмат ходимларига келгуси иш жараёнида юридик хизмат фаолиятини тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига қатъий риоя қилиш, қонунчиликка киритиладиган ўзгаришлар билан мунтазам танишиб бориш, шунингдек замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш бўйича тавсиялар берилиб, тавсифномалар топширилди.
Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг тегишли буйруқлари асосида жами 30 нафар юридик хизмат ходимларига махсус унвон мартаба даражалари берилди.
Бўлим томонидан ўтган давр мобайнида 25 нафар масъулларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилиб, шундан 11 тасига хайфсан, 4 тасига ойлик иш ҳақидан жарима, 10 таси эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, шунингдек маъмурий жавобгарликка ториш юзасидан киритилган таклифларга асосан 19 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди ҳамда 16 423 000 сўмлик маъмурий жарима ундирилди, туман (шаҳар) ҳокимларининг жами 80 та қарор ва фармойишлари бекор қилинди ва мувофиқлаштирилди.
Бўлим томонидан ҳисобот даврида юридик хизмат фаолиятига дахлдор 8 та мурожаат кўриб чиқилган бўлиб, улардан 3 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 3 таси қаноатлантирилган, 1 та мурожаат тегишлилигига кўра юборилган, 1 та мурожаат кўрмасдан қолдирилган.
Мурожаатларни ўрганиш якуни бўйича давлат органларига 2 та тақдимнома киритилган бўлиб, унинг ижроси юзасидан Чуст туман ҳокимининг 10.04.2019 йилдаги 2617-сонли қарорига асосан туман ҳокимининг 19.02.2019 йилдаги 30-ф-сонли фармойиши бекор қилинди ҳамда 1 нафар юридик хизмат ходими лавозимидан озод этилган.
ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ:
Бундан ташқари, бўлим томонидан жойларда аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ва ижрочиларга етказиш мақсадида 2019 йил давомида 5 та оғзаки тарғибот, 6 та газетада, 2 та телевидениеда, 9 та веб-сайтда ва 7 та ижтимоий тармоқларда бевосита чиқишлар қилинди.
Шунингдек, бўлим томонидан туман (шаҳар) адлия бўлимлари учун ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматни яхшилашга доир тавсиялар ишлаб чиқиб, етказиб келинмоқда. Хусусан, бўлим томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ер ажратиш бўйича қонунчилик юзасидан 3 та кўргазмали қўлланма (слайд) тайёрланди ҳамда “Жисмоний ва юридик шахсларга ер майдонларини ажратиш ва заҳирага олиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар”, “Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ижросини бўйича материаллар” тўплами, “Юридик хизмат фаолияти билан тартибга солинувчи меҳнат муносабатлари ҳамда шартнома ва талабнома – даъво муносабатларига оид ҳужжатлардан намуналар бўйича” услубий қўлланма тайёрланди ва тарқатилди.