Янгиликлар
Гендер тенглиги: амалга оширилаётган ислоҳотлар.
Сўнги йилларда мамлакатимизда гендер тенглигини таъминлаш, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга нисбатан бўладиган тазйиқ ва зўравонликларни олдини олиш борасида улкан ижобий ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Наманган вилоят адлия бошқармаси ҳамда вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган "Наманган вилоятида соҳавий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни масъулларга етказишга оид "Мастер класс" ўтказиш бўйича тадбирлар режаси"нинг сўнги кунида айнан ушбу мавзуда мутасадди шахсларга "Мастер класс" ўтказилди.
Жорий йилнинг 13 январь куни вилоят адлия бошқармаси ходимлари томонидан "Ўзбекистон Республикасида хотин-қизлар фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар" мавзуси остида айнан ушбу соҳада фаолият кўрсатувчи ташкилот рахбарларига соҳада сўнги 3 йил давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга қаратилган навбатдаги "Мастер класс" бўлиб ўтди.
"Мастер класс"да адлия бошқармаси етакчи маслаҳатчиси З.Ахмедходжаева томонидан соҳавий қонунчиликнинг мазмуни ва амалга оширилган ўзгартиришларнинг аҳамияти тушунтириб ўтилди.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими