Янгиликлар
Наманган вилоят адлия бошқармасига 2019 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар бўйича таҳлилий М А Ъ Л У М О Т
Наманган вилоят адлия бошқармасига 2019 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинганда қуйидагилар аниқланди.
I. Бошқармага келиб тушган мурожаатларни (ёзма, ишонч телефони, сайёр қабул ва виртуал) кўриб чиқиш натижалари бўйича:
Жумладан, Наманган вилоят адлия бошқармасига 2019 йил давомида жами 2215 та (шундан 1430 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид, 238 таси ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солишга оид, 357 таси ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид, 45 таси нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига оид, 11 таси юридик хизматлар фаолиятига оид, 29 таси давлат хизматларини кўрсатишга оид, бошқа соҳалар бўйича 105 та) мурожаатлар келиб тушди. Келиб тушган мурожаатларнинг 1379 таси ҳал этилди, 805 таси тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун юборилди, 20 таси қонунда белгиланган асосда ва тартибда кўрмасдан қолдирилди, 11 таси ҳозирда кўриб чиқилмоқда.
Келиб тушган мурожаатларнинг 1379 таси (62.3 %, умумий келиб тушган мурожаатлар сонидан) ҳал этилиб, шундан 683 та мурожаат
(49.5 %) қаноатлантирилди, 694 тасига (50.3 %) ҳуқуқий тушунтириш берилди, 2 таси (0.1 %) белгиланган тартибда рад этилди, 805 та мурожаат (36.3 %, умумий келиб тушган мурожаатлар сонидан) тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун юборилди.
Хусусан, Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги мурожаатларнинг 26 фоизи (372 та), ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги мурожаатларнинг 17.2 фоизи (41 та), ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасидаги мурожаатларнинг 63.3 фоизи (226 та), нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига оид мурожаатларнинг 20 фоизи (9 та), юридик хизматлар фаолиятига оид мурожаатларнинг 27.3 фоизи (3 та) ҳамда бошқа соҳалардаги мурожаатларнинг 30.5 фоизи (32 та) мурожаатлардаги важлар ўз тасдиғини топганлиги сабабли қаноатлантирилди.
Қаноатлантирилган мурожаатлар асосида турли идораларга 34 та тақдимнома, судларга 270 млн. 718 минг сўмлик 52 та даъво аризалари киритилди.
Қўлланилган таъсир чоралари натижасида 439 млн. 463 минг сўм пул маблағлари ундирилди. Шунингдек, 17 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди.
Келиб тушган мурожаатларни 43 тасини кўриб чиқишда мутахассислар жалб қилинди, шунингдек 111 та мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилди.
II. Бошқарма раҳбарияти томонидан ўтказилган шахсий ва сайёр қабулларда келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:
Бошқарма раҳбарияти томонидан тасдиқланган жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвалларига асосан Косонсой, Норин, Поп, Чуст, Чортоқ, Янгиқўрғон, Мингбулоқ, Уйчи, Учқўрғон, Тўрақўрғон, Наманган туманлари ҳамда Наманган шаҳрида сайёр қабуллар ташкил этилиб, ушбу сайёр қабуллар жараёнида жисмоний ва юридик шахслардан жами 517 та (инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасига оид
295 та, ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш соҳасига оид 6 та, ижтимоий-иқтисодий соҳаларга оид 122 та, давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида 28 та, бошқа соҳаларга оид 66 та) мурожаатлар келиб тушди.
Ушбу мурожаатлар бошқарманинг тегишли таркибий бўлимлари томонидан ўрганиб чиқилиб, 426 таси (яъни сайёр қабуллар давомида келиб тушган мурожаатларнинг умумий сонидан 82.4 фоизи) хал этилди, 90 таси (яъни 17.4 фоизи) тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун бошқа ташкилотларга юборилди, 1 та (яъни 0.2 фоизи) мурожаатни кўриб чиқиш мурожаатчининг илтимосига кўра тугатилди.
Ҳал этилган мурожаатларнинг 312 таси (73.2 %) қаноатлантирилди, 114 тасига (26.8 %) ҳуқуқий тушунтириш берилди.
III. Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ва халқ қабулхонаси орқали келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:
Наманган вилоят адлия бошқармасига 2019 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ва халқ қабулхоналари орқали жами 413 та мурожаатлар келиб тушди.
Келиб тушган мурожаатларнинг 254 таси (61.5 %) хал этилди,
149 таси (36.1 %) тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун бошқа ташкилотларга юборилди, 6 таси (1.5 %) кўрмасдан қолдирилди, 4 таси
(1 %) ҳозирги вақтда кўриб чиқилмоқда.
Ҳал этилган мурожаатларнинг 53 таси (20.9 %) қаноатлантирилди,
201 тасига (79.1 %) ҳуқуқий тушунтириш берилди.
IV. Айрим соҳалар кесимида келиб тушган мурожаатларнинг алоҳида хусусиятлари бўйича таҳлили:
Юқорида айтиб ўтилганидек, Наманган вилоят адлия бошқармасига 2019 йил давомида жами 2215 та (шундан 1430 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид, 238 таси ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солишга оид, 357 таси ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид, 45 таси нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига оид, 11 таси юридик хизматлар фаолиятига оид, 29 таси давлат хизматларини кўрсатишга оид, бошқа соҳалар бўйича 105 та) мурожаатлар келиб тушди. Келиб тушган мурожаатларнинг 1379 таси ҳал этилди,
805 таси тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун юборилди, 20 таси қонунда белгиланган асосда ва тартибда кўрмасдан қолдирилди, 11 таси ҳозирда кўриб чиқилмоқда.
1. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасига оид жами 1430 та мурожаат келиб тушди. Мурожаатларнинг 738 таси (51.6 %) ҳал этилиб, шундан
372 таси (50.4 %) қаноатлантирилди, 2 таси (0.3 %) рад этилди, 364 тасига (49.3 %) ҳуқуқий тушунтириш берилди. Келиб тушган мурожаатларнинг 679 таси (47.5 %) тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун адлия бўлимлари ҳамда бошқа ваколатли ташкилотларга юборилди, 8 таси (0.6 %) кўрмасдан қолдирилган, 5 таси (0.3 %) ҳозирги вақтда кўриб чиқилмоқда.
Қаноатлантирилган мурожаатлар асосида турли идораларга 34 та тақдимнома, судларга 270 млн. 718 минг сўмлик 52 та даъво аризалари киритилди. Қўлланилган таъсир чоралари натижасида 439 млн. 463 минг сўм пул маблағлари ундирилди.
Мазкур соҳадаги таҳлил, мурожаатларни қуйидаги йўналишларда уларнинг кўплигини кўрсатади:
- меҳнат низолари юзасидан 72 та;
- уй-жойга доир қонунлар юзасидан 76 та;
- ерга доир қонун ҳужжатлари юзасидан 63 та;
- ижтимоий ҳимояга доир қонун ҳужжатлари юзасидан 64 та;
- ички ишлар органлари фаолиятига оид 26 та;
- прокуратура органлари фаолиятига оид 38 та;
- бошқа масалалар юзасидан 142 та.
2. Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида.
Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини соҳасида жами 357 та мурожаат келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг
311 таси (87.1 %) ҳал этилди, шундан 226 таси (72.7 %) қаноатлантирилди,
85 тасига (27.3 %) ҳуқуқий тушунтириш берилган. Келиб тушган мурожаатларнинг 45 таси (12.6 %) тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун бошқа ташкилотларга юборилган, 1 таси (0.3 %) кўрмасдан қолдирилган.
Мазкур соҳадаги таҳлил, мурожаатларни қуйидаги йўналишларда уларнинг кўплигини кўрсатади:
- меҳнат низолари юзасидан 21 та;
- уй-жойга доир қонунлар юзасидан 12 та;
- ерга доир қонун ҳужжатлари юзасидан 19 та;
- ижтимоий ҳимояга доир қонун ҳужжатлари юзасидан 2 та;
- суд қарорларига оид 4 та;
- прокуратура органлари фаолиятига оид 3 та;
- бошқа масалалар юзасидан 15 та.
V. Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан мурожаатларни кўриб чиқилиши ва ҳал этилишига эьтибор қаратадиган бўлсак, қуйидагича натижаларга эришилганлиги кузатилади:
1. Шикоятларнинг кўриб чиқилиши бўйича:
2019 йил давомида жами 1639 та шикоят келиб тушган. Ушбу шикоятлардан 1586 таси (96.8 %) хал этилиб, шундан 1394 таси (87.9 %) қаноатлантирилди, 191 тасига (12 %) ҳуқуқий тушунтириш берилди, 1 таси (0.1 %) рад этилди. Келиб тушган шикоятларнинг 40 таси (2.4 %) тааллуқлиги бўйича белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун бошқа идораларга юборилди, 7 таси (0.4 %) кўрмасдан қолдирилган, 6 таси (0.4 %) ҳозирда кўриб чиқиш жараёнида.
Шикоятларнинг хусусияти бўйича:
- меҳнат низолари юзасидан 715 та (576 таси ойлик иш ҳақи олиш масаласида);
- ижтимоий ҳимояга оид қонун ҳужжатлари юзасидан 185 та;
- уй-жой масаласида 214 та;
- ерга доир масалалар бўйича 141 та;
- коммунал тўловлар юзасидан 26 та;
- бошқа масалалар бўйича 265 тани ташкил этмоқда.
2. Аризаларнинг кўриб чиқилиши бўйича:
2019 йил давомида жами 1706 та ариза келиб тушган. Мазкур аризаларнинг 1602 таси (93.9 %) хал этилиб, шундан 1328 таси (82.9 %) қаноатлантирилган, 274 тасига (17.1 %) ҳуқуқий тушунтириш берилган,
94 таси (5.5 %) тааллуқлиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган, 8 таси (0.5 %) кўрмасдан қолдирилган, 2 таси (0.1 %) кўриб чиқиш жараёнида.
Аризаларнинг хусусияти бўйича:
- қонун ҳужжатларига тушунтириш бериш юзасидан 300 та;
- кадрлар масаласида 8 та;
- нотариатга оид 2 та;
- бошқа масалаларда 1003 та аризалар келиб тушган.
VI. Бўлимлар томонидан ўтказилган шахсий ва сайёр қабулларда келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:
Бўлимлар томонидан жами қабуллар давомида 2430 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 1162 таси шахсий қабул пайтида, 1268 таси сайёр қабул жараёнида қайд қилинган.
Шахсий ва сайёр қабуллар давомида келиб тушган мурожаатларнинг 2357 таси (97 %) хал этилиб, шундан 2052 таси (87.1 %) қаноатлантирилган,
305 тасига (12.9 %) тушунтириш берилган, 64 таси (2.6 %) тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган, 9 таси (0.4 %) кўрмасдан қолдирилган.
Ҳар бир адлия бўлими миқёсида мурожаатларнинг қаноатлантирилиши даражасига кўра, қаноатлантириш даражаси юқорилиги бўйича Поп туман адлия бўлими 422 та, Тўрақўрғон туман адлия бўлими 300 та, Косонсой туман адлия бўлими 299 та, Наманган туман адлия бўлими 241 та, Янгиқўрғон туман адлия бўлими 217 та, Уйчи туман адлия бўлими 200 та, Мингбулоқ туман адлия бўлими 196 та, Чуст туман адлия бўлими 193 та мурожаатни қаноатлантириб, юқори натижаларга эришганлигини кўришимиз мумкин.
Шунингдек, Наманган шаҳар адлия бўлими 182 та, Учқўрғон туман адлия бўлими 181 та, Чортоқ туман адлия бўлими 150 та, Норин туман адлия бўлими 141 та мурожаатларни қаноатлантириб нисбатан пастроқ кўрсаткичларга эришганликларини кўриш мумкин.
Келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш жараёнида айрим соҳалар бўйича келиб тушган мурожаатларни бошқаларига нисбатан кўплиги кузатилди. Масалан, биргина туман (шаҳар) адлия бўлимларининг ўзига қонун ҳужжатлари юзасидан ҳуқуқий тушунтириш ва маълумотлар беришни сўраб 300 нафар фуқаро ариза билан мурожат қилган. Бундан хулоса қилиш мумкинки, мазкур соҳага оид мурожаатлар энг кўп келиб тушган ҳудудларда ҳуқуқий саводхонликни ошириш мақсадида ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш ва жадаллаштиришга эҳтиёж катта.
Шунингдек, меҳнат низолари бўйича 715 та шикоят келиб тушган бўлиб, шундан 576 таси ойлик иш ҳақи масаласидаги шикоятлардир. Бундан кўриш мумкинки, айрим ташкилот ва идораларда ходимлар меҳнатига қонунда белгиланган тартибда ҳақ тўлаш ишлари етарли даражада олиб борилмаяпти. Иш берувчилар ўз ходимларига ойлик иш ҳақларини вақтида тўлиқ тўлаб берилишини таъминлай олмай амалдаги меҳнат қонунчилигини бузиб келишмоқда. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида ҳар бир иш берувчи ўзининг жорий молиявий ҳолатидан қатъий назар ўз ходимларига уларнинг меҳатлари учун белгиланган тартиб ва муддатларда ҳақ тўлашга мажбурлиги белгилаб қўйилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда мурожаатларни тўлиқ ва ўз вақтида сифатли кўриб чиқилиши юзасидан қуйидаги таклифлар билдирилади:
1. Мурожаатлар энг кўп келиб тушаётган соҳалар бўйича алоҳида ишларни амалга ошириш, жумладан тегишли ҳудудларда мурожаатда келтирилаётган масалалар бўйича сўровномалар ўтказиш ва ҳуқуқий мониторинг ишларини доимий олиб бориш;
2. Келиб тушган мурожаатларнинг тўлиқ ва сифатли ҳал этилишини таъминлаш мақсадида барча мурожаатларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш амалиётини кўчайтириш;
3. Бошқарма марказий аппарати таркибий бўлимлари ҳамда адлия бўлимлари ҳар чоракда шикоятлар кўпайган соҳаларни ўрганиб, сабабларини таҳлил қилиб, муаммоларни бартараф этиш юзасидан раҳбариятга ва юқори турувчи идораларга таклифлар киритиб бориш;
4. Мурожаатлар кўп тушаётган ҳудудларда сайёр қабулларни ўтказиш жараёнида масалани жойида ҳал қилиш чораларини кўриш, бунда тегишли мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида иш ташкил этиш;
5. Ҳар чорак якунлари бўйича шикоятлар кўпайиш сабабларини умумлаштириш ва йиғилишларда муҳокама қилиш, қолаверса ҳудудлардаги тегишли секторлар йиғилишларида муҳокама қилиш чораларини кўриш;
6. Бошқарма ва унинг таркибий бўлинмалари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари томонидан қонун ҳужжатларини тарғибот қилиш жараёнида шикоятлар кўпайган соҳадаги қонун ҳужжатлари нормаларини тарғиб қилишга алоҳида эьтибор бериш, бунда оммавий ахборот воситалари орқали муаммоли масалалар бўйича чиқишлар ва мақолаларни чоп этиш чораларини кўриш.
Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими