Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Фахрий ходимлар-доимо эътиборда.


Наманган вилоят адлия бошқармасида янги йил муносабати билан ташкил этилган байрам тадбирида адлия бошқармасининг фахрий ходими Одилжон Азимовга бошқарма бошлиғи Хайрулло Сабиров томонидан Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ҳамда Наманган вилоят адлия бошқармасининг совғалари топширилди.
Шундан сўнг, Наманган вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимларининг фахрий ходимларидан хабар олиб, уларга адлия вазири ва адлия бошқармасининг совғаларини топширишди. Жумладан, бошқарма ходимлари фахрий ходим Тошбаев Мухаммаджон аканинг уйига ташриф буюриб, унинг саломатлигидан хабар олдилар.
Ташриф давомида фахрий ходим Тошбаев Мухаммаджон акага Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ва адлия бошқармасининг совғалари топширилди.
Фахрий ходимларга бўлган ушбу мунорсабатдан сўнг ўз хурсандчилигини яшира олмаган Мухаммаджон ака адлия жамоасининг келгусидаги фаолиятига зафарлар, келаётган янги йил барчага омадли келишини сўраб, қўлларини дуога очди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими