Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Янги йилга муносиб туҳфа!


Мана, орзиқиб кутилган Янги йил ҳам юртимизга олам-олам қувонч, дилларга умид ва ишонч бағишлаб кириб келмоқда. Ортда қолаётган йилга назар ташласак, мамлакатимизда чин маънода демократик ислоҳотлар, давлат ва жамият бошқарувидаги улкан ислоҳотлар, тарихий ўзгариш, маънавий юксалишлар, "Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак" деган олий тамойил ижтимоий-иқтисодий, маданий ва маърифий ҳаётимиздан чуқур ўрин олган давр сифатида тарих саҳифасига мангу муҳрланмоқда.
Аммо давлатимиз раҳбари томонидан бошлаб берилган янги давр, янги босқич, халқнинг келажакка юксак ишонч-эътиқоди, кўтаринки кайфияти янги йилда янада жўш уради. Чунки, халқимиз азалдан хайрли ва эзгу ташаббусларга хайрихоҳ, собитқадам, тинчлик-фаровонлик йўлида, бағрикенглик бобида ўрнак ва ибратли.
Дарҳақиқат, Президент арчаси, дея болажонлар меҳрини қозонган Янги йил шодлиги ҳар йили юртимиз бўйлаб катта тайёргарлик билан амалга оширилади. Бу йил Наманган вилоят адлия бошқармасининг ташаббуси билан бошқарма ва тизимда меҳнат олиб бораётган ходимларнинг оила аъзолари учун янги йил туҳфаси тақдим этилди.
Болажонлар учун аталган шеър ва кую-қўшиқлар, саҳна кўришлари барча-барчаси болажонларга олам-олам қувонч бағишлади.


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими