Янгиликлар
30
Йилнинг "Энг яхшилари" тақдирланди.
Наманган вилоят адлия бошқармасида Янги йил муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирни Наманган
Бошқарма бошлиғи томонидан 2019 йил давомида амалга оширилган ижобий ишлар ва келгуси йил учун режалар эътироф этилди. Шундан сўнг сўзга чиққан адлия бошқармасининг фахрий ходими Одилжон Азимов сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларини байрам билан табриклар экан бошқарма ва унинг тизимида жорий йил амалга оширилган ишларни юқори баҳолади.
Ва ниҳоят, тадбирнинг асосий қисмига, яъни жорий йилда ўзига юклатилган вазифаларни аъло даражада бажарган ва бу билан тизимда эришилган ютуқларга ўз хиссасини қўшган бир қатор бошқарма ходимлари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари, давлат нотариал идоралари ва Наманган юридик коллежи ходимлари бошқарманинг фахрий ёрлиқлари, ташаккурномалари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Жумладан, Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими етакчи маслаҳатчиси М.Усмонхожиев адлия бошқармаси тизимида "Декабрь ойининг энг яхши ходими", бошқарма бўлим бошлиғи Ғ.Урунбаев "Йилнинг энг фидоий ходими", Юридик коллеж ўқитувчиси Н.Саматова "Йилнинг энг яхши ўқитувчиси", Нотариал архив мудири З.Турғунова "Йилнинг энг матонатли ходими" деб топилди. Ижтимоий иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўлими бошлиғи А.Мусашайхов "Йилининг энг яхши тарғиботчиси", Наманган шаҳар 11-сон давлат нотариал идораси "Энг шаффоф давлат нотариал идораси" деб топилган бўлса, Нодавлат нотижорат ташкилотлари бўлимига "Йилнинг энг яхши бўлими" номинацияси билан, Чуст туман 1-сон ДНИ катта нотариуси Н.Турдалиев "Халқ нотариуси" номинацияси билан тақдирланган бўлсалар, бир қатор адлия бўлимлари ходимларига муносиб хизматлари учун эсдалик совғалари топширилди.
Эътиборли жиҳати шундаки, бошқарма раҳбарияти томонидан техник ходимларнинг хизмати ҳам эътибордан четда қолдирилмади ва Наманган вилоят адлия бошқармасининг қоровули М.Абдуллаханов, бошқарма автомобиль ҳайдовчиси Б.Умаров, бошқарма фарроши М.Турғуновалар адлия бошқармаси бошлиғининг ташаккурномалари билан тақдирландилар.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими