Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

“Совғалар карвони” болажонларга қувонч улашди.


Дунёда энг камёб ва текинга тарқатиладиган бир туйғу бор. У ҳам бўлса меҳр. Янги йил совғаларининг тақдим этилгани жажжи қалбларни ниҳоятда тўлқинлантирди. “Совғалар карвони” келаётганини эшитган ўқувчилар кичик байрам дастури ташкил қилишган экан. Тадбир ўқувчиларнинг шеър ва куй-қўшиқларига уланди.
Дарҳақиқат, Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан бу каби ҳайрия тадбирлари ҳар йили байрамлар арафасида ўтказилиши анъанага айланган. Бу гал ҳам бошқарма ходимлари Халқ таълими бошқармасига қарашли 49-сонли имконияти чекланган болалар мактаб-интернатига ташриф буюриб, байрам совғаларини улашдилар.
Хайрия тадбири орзу-умидлари бир олам ўқувчиларга чексиз шодлик улашгани, айниқса, Янги йил байрами олдидан уларга ҳақиқий байрам совғаси бўлди десак адашмаймиз.
Умид қиламизки, ушбу ҳайрли тадбир сизнинг қалбингизга илиқлик олиб киради, сизга Янги йилнинг байрамона кайфиятини туҳфа этади ва саломатлигингизни мустаҳкамлашда, кўзлаган мақсадларингизни амалга ошириш ва ҳаётда зафарларга эришишингизда ёрдам беради.


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.